Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№23, 02.06.2011

Маслаҳатчилар ҳаётидан

ТЎХТАХОН ОПАНИНГ ТАШВИШЛАРИ

Улуғнор тумани марказидаги "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Тўхтахон опанинг ташвишлари талайгина. Тўғри, инсон эканмиз, ҳаммамизда ҳам ташвиш бор. Аммо Тўхтахон опа ҳамиша эл хизматининг ташвишида. Чунки маҳалласида 5400 нафар аҳоли, 800 та хўжалик, 1226 та оила истиқомат қилади.

- Мантиқан олиб қараганда, бу оилаларнинг ташвишини қилувчи оила бошлиқлари бор,-дейди Тўхтахон опа. - Аммо вазифамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, уларнинг ташвиши менинг ҳам ташвишимдир. Чунки оилада шундай муаммолар бўладики, уни оила доирасида ҳал қилиб бўлмайди. Ҳал қилинган тақдирда ҳам у ён-атрофга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Айтайлик, ҳар бир ўзбек хонадонида бўлиб ўтадиган тўй ташвишлари... Агар уй эгаси биз билан бамаслаҳат иш тутса, унга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам беришимиз мумкин. Шу томонларини ҳисобга олганда, аҳоли ҳамиша биз билан бамаслаҳат иш тутса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Тўхтахон Ҳамдамованинг маслаҳатчи бўлгунга қадар иш фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у ҳозирги ишига боғлиқдай. Тўхтахон опа 1960 йили Марҳамат туманида туғилган. Тумандаги 8-ўрта мактабни тамомлаб, Андижон педагогика билим юртининг бошланғич синф ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таълим олди. Чунки эндигина мактабни битирган қизнинг яна мактабга қайтиш орзуси бор эди. Ўша пок орзулари амалга ошди.

Тўхтахон опанинг Улуғнорга келиб қолиш сабаблари бор, албатта.Талабалик пайтида Андижон давлат тиббиёт институтида ўқиётган Ҳалимжон билан танишди. Тақдир экан, турмуш қуришди. Институтни тамомлаган Ҳалимжонни Улуғнор туман шифохонасига ишга жўнатишди. Чўлга бирга келиб, ҳавоси ёқиб қолдими, турғун бўлиб қолишди.

Тўхтахон опа "Ғунча" болалар боғчасида услубчи, кейин эса мудира бўлиб ишлади. "Оқ олтин" ширкат хўжалигида ҳам бирмунча вақт фаолият кўрсатди. Мана, етти йилдирки, "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғинида маслаҳатчи.

"Оқ олтин" маҳалласи аҳолисининг 2788 нафари ҳотин-қизлардан иборат. Жамоатчилик асосида иш олиб борадиган 14 та комиссия аъзолари эса аҳолининг турмуш тарзи, аёллар ва болалар саломатлиги, маҳалла ободончилиги, тўй ва бошқа маросимларни ихчамлаштириш каби ишларни амалга оширади.

Кўчабошилар - Салима опа Қўчқорова, Зарифахон Абдураҳмонова, Тўхтахон Қўшматова, Холчахон Мўйсинбоева, Шарофатхон Эргашева, дастурхончилар - Сорахон Хатамова, Маҳфузахон Қўзиева, Лобархон Нишонова, фермерлар - Обидахон Шерғозиева, Шаҳзодахон Мавлонова, Одинахон Ҳамроқулова, Тўлғаной Норалиева, Салима Қодироваларнинг маҳалла равнақига қўшган ҳиссаси каттадир.

- Маҳалламизда 30 нафар фермер бўлиб, шундан 14 нафари аёл, 28 нафар тадбиркордан 8 нафари аёл, -дейди қаҳрамонимиз. - Улар маҳалламиздаги болаликдан ногирон ҳамда қаровчисини йўқотганлар ҳолидан хабар олиб, хайит ва байрамларда имкон қадар моддий ёрдам бериб турадилар. Тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш бўйича ҳам жиддий иш олиб боряпмиз. Тўй эгалари аввало, биз билан суҳбатдан ўтади, сўнгра келин-куёв тиббий кўрикдан ўтиб келишиб, қонуний никоҳ асосида тўй қиладилар. Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари, гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш билан бир қаторда, мактаб, коллеж ўқитувчилари, боғча ходимлари ўртасида маънавият дарслари олиб бориляпти. Булар ижобий самара беряпти,албатта.

Маҳалламиз аҳолиси асосан, чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади. Латофат Алиматова, Моҳира Ҳайитова сингари чеварлар ёки Одинахон Маҳмудова каби тўн тикувчи ҳунармандларимиз бизнинг фахримиздир. Бу йилги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"да маҳалламиздаги тадбиркорларга ўз ишларини ривожлантиришлари учун қўлимиздан келганича ёрдам беришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди