Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№23, 02.06.2011

САРҲИСОБ

МУСТАҚИЛ ІАЁТГА ЙЎЛЛАНМА

Айни кунларда вилоятимизда ўнлаб мактаблар, ўқув даргоҳлари йиллар давомида устозларидан таълим олиб, ўз билимини мустаҳкамлаб олган битирувчи ёшларга оқ йўл бериб, уларнинг келгуси ишларига омад тилаш тараддудида. Шундай даргоҳлардан бири Андижон санъат коллежидир.

Яқинда ушбу коллежнинг "Халқ чолғулари" бўлими битирувчи талабаларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида халқ чолғулари бўлими бошлиғи Хотирахон Акрамова хуш хулқи, маданияти, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда аъло ўқиши билан тенгқурларига ўрнак бўла олган бир гуруҳ талабаларга коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқлар топширар экан, уларнинг 28-29 апрель кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясида кўп овозли ансамбллар ва оркестрлар фестивали ва 4-11 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ёш ижрочилар республика кўрик-танловидаги улкан ютуқлари ҳақида гапирди.

- Сўнгги бир неча ой бизнинг талабаларимиз учун синов даври бўлди,- дейди Х.Акрамова. - Айниқса, Самарқадда ўтказилган танловда ўз иқтидорини тўла намоён этиб, томошабинлар эътиборига сазовор бўлган Иззатбек Қосимов, Султонабегим Турдиева, Акбаржон Хошимжонов, Муҳаммадсоли Тўхтабоев, Сарварбек Хайдаров ва Ширин Маматоваларнинг муваффақияти бизни жуда қувонтирди. Коллежимиз бу каби иқтидорли, келажаги порлоқ ёшлар билан албатта, фахрланади.

Ҳисобот концертида устозлар Соҳибахон Хуралиева, Дурдона Мирзаабдуллаева, Хотирахон Акрамова, Мўминжон Каримов, Илёс Мамажонов, Даврон Мирзаабдуллаевлар раҳбарлигидаги катта ва кичик оркестр, чангчилар, рубоб примачилар, афғон рубобчилар, доирачилар ансамблларининг чиқишлари барчани мамнун этди. Айниқса, Республика ёш ижрочилар кўрик-танлови ғолиблари - Иззат Қосимов, Азаматжон Мансуров, Рўзихон Нурматова, Дониёр Садриддиновлар куйлаган ватан, она диёр, муҳаббат мавзуларидаги қўшиқлар дилларни ҳушнуд этди.

Концерт сўнггида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ўрмонжон Нурматов сўзга чиқиб, талабаларнинг эришаётган ютуқлари ва устозларнинг самарали меҳнатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Битирувчиларнинг келгуси ишларига омадлар тилади.

Хилолахон БОТИРОВА,

АДУнинг мусиқа

факультети ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди