Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№23, 02.06.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

БОЛА ТАРБИЯСИ МУІИМ ВА МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

Бола бир гул. Унинг парвариши нафақат ота-оналарга, балки атрофдаги барча одамлар зиммасига муайян масъулият юклайди.

Мамлакатимиз аҳолисининг учдан бир қисмини болалар ташкил қилар экан, улар камолини тугал кўриш учун алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатишимиз керак. Бугунги кунда ушбу вазифа давлатимиз миқёсида кенг қамровли фаолиятга айланиб улгурди. Узлуксиз таълим тизимида муҳим босқич саналган мактабгача таълим муассасалари ёш авлоднинг ҳар томонлама етук қилиб вояга етказишда устувор ўрин тутади. Бу эса тарбиячи-педагоглардан ўз вазифасига янада масъулият билан ёндошишни талаб этади.

Хўжаобод туманидаги бизнинг мактабгача таълим муассасамиз намунали таълим масканларидан бири бўлиб, айни вақтда бу ерда 110 нафардан зиёд ўғил-қиз тарбияланмоқда. Улар бешта гуруҳга бўлинган ҳолда малакали, махсус маълумотга эга бўлган тарбиячилардан таълим олмоқдалар. Болалар "илк ёшли" гуруҳлардан "тайёрлов" гуруҳигача бўлган даврда ҳар томонлама камол топиб боришади.

Ушбу таълим жамоаси томонидан давлат дастури асосида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ишлар режаси белгилаб олинган. Мактабгача таълимни самарали ташкил этишда муассасамизда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Таълим сифатини кўтариш, мазмунан янада бойитиш мақсадида биринчидан, ноанъанавий машғулотлар орқали болалар билан индивидуал ишлашга эришишга, болаларга илк математика, иқтисод, табиат, одобнома, хорижий тил, тасвирий санъат, йўл ҳаракати қоидалари каби машғулотларни қизиқарли ўйин шаклида бериб, таълимда юқори сифат кўрсаткичига эришишга кўпроқ эътибор қаратганмиз. Бугунги кунда илғор усуллар асосида таълим-тарбия бериш самарали натижалар келтириши барчага аён. Чунки, болажонларни ёшлигидан бошлаб қайсидир касбга қизиқтириш уларнинг келгусидаги ҳаёт йўлини аниқлаб олишида катта аҳамиятга эга.

Мамлакатимиз тараққиётда илдам одимларкан, болаларимизнинг ана шу тараққиётга мос тарбия олишларини истайман. Уларга қанчалик ғамхўрлик қилиб, бор тажрибангни улашсанг, албатта, мева беради. Бу ишларни ҳамкорликда, бамаслаҳат амалга оширяпмиз. Жамоамиз каттагина - аҳил оила. Унда Ёрқиной Турдиохунова, Дилдорахон Солиева, Ҳаётхон Солиева, Лобархон Собирова, Малоҳатхон Бекмуродова каби тажрибали педагоглар, ўз касбининг моҳир усталари меҳнат қилишади. Кимда янги ғоя, ташаббус туғилса, биргаликда муҳокама қиламиз, камчилик ва ютуқларни тарозига соламиз. Шундан кейингина фаолиятимизга татбиқ этамиз. Айтилганлардан, келиб чиқиб, бола билан шуғулланиш жараёнида қуйидагиларга кўпроқ эътибор берамиз:

1. Бола билан ҳиссий алоқа ўрната олиш лозим. 2. Унинг "мен" образини ҳурмат қилган ҳолда, муносабатда бўлиш ва ўз-ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаш. 3. Болага талаб қўйганда унинг имкониятларини инобатга олиш, муаммоларига бефарқ бўлмасагина, бола билимни эркин ўзлаштиради ва кейинги босқичда қийналмай таҳсил олади. 4. Узлуксиз таълимни жорий этиш. 5. Боланинг мактаб ҳаётига қийинчиликсиз мослашиши учун ёрдам бериш. 6. Ҳар бир боланинг қобилиятини ривожлантириш устида ишлаш. 7. Соғломлаштириш ва тиббий хизматни давом эттириш.

Жажжи болажонларнинг ҳар жиҳатдан етук камол топишига эътибор қаратиш бизга алоҳида масъулият юклайди. Бола мисоли бир ниҳол. Уни меҳр билан парваришлаш, ғамхўрлик қилиш, ҳаётга йўналтириш лозим. Шундагина, улар жамиятимиз равнақи йўлида фидойи инсонлар бўлиб улғаядилар.

Ҳанифахон ШОМИРЗАЕВА,

Хўжабод туманидаги


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди