Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№23, 02.06.2011

ГИЁҲВАНДЛИК - ИЛЛАТ

ЖАҲОННИ ҚАМРАЁТГАН ТАШВИШ

Инсонни яхши йўлга етаклайдиган ҳам, ёмон йўлга бошлайдиган ҳам инсон. Доно халқимиз айтганидек, "Яхшига эргашсанг – етарсан". Масалан, бир инсон ҳалол йўл билан меҳнат қилади. Лекин, ўша инсонни чалғитадиган, йўлдан урадиганлар кўп учрайди. Ўғирликка шерик қилади. Кечалари болаларни кайфу-сафоларга, тилга олиб бўлмайдиган, инсон хаёлига келмайдиган ишларни қилишга бошлайди. Сўнгра гиёҳвандликка етаклайди.

Гиёҳвандлик нега инсонларни ўз домига тортиб бормоқда? Унга қарши қандай курашиш лозим?

Гиёҳвандлик ҳозирги кунда аҳолининг айрим иродаси бўш, айниқса, ишсиз, касб-ҳунарсиз қатлами орасида кўп учрамоқда. Нега, гиёҳвандлик иллатидан воз кечишга ўзимизда куч-қувват топа олмаймиз? Одамнинг қўлидан ҳар қандай иш келар экан, демак, мақсадимиз яхшилик ва эзгуликка қаратилмоғи жоиз. Айни кунларда аср вабосига айланган гиёҳвандликка қарши курашиш жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган муҳим ва долзарб вазифадир. Шу мавзуда мақола ёзаётган пайтда хаёлимга бир фикр келиб қолди. Мен буни шеърий мисралар тарзида ёзишга жазм қилдим:

Иллатдан йироқ юр, етар бардошинг,

Эзгулик юртида омон дир бошинг.

Асрнинг вабоси дилда қора доғ,

Бу доғдан юраклар бўлмоқда адоғ...

Шундай экан, гиёҳвандликка қарши бошланган ҳар бир иш хайрлидир. Дунёда элга, Ватанга нафи тегадиган, имон-инсофли, садоқатли, бунёдкор ёшлар кўпаяверсин. Одамларга яхшилик соғинган кишилар сафи кенгаяверсин. Зеро, дунё яхши инсонларнинг елкасидадир.

Азаматжон УСМОНАЛИЕВ,

АДУ қошидаги 5-академик лицей талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди