Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№24, 09.06.2011

САМБОЧИ ҚИЗЛАР ҒАЛАБАСИ

Тошкентдаги "ЖАР" спорт мажмуида самбо ҳамда жанговор самбо турлари бўйича Осиё очиқ чемпионати ўтказилди. Чемпионатда 18 мамлакатнинг 500 нафар кучли спортчилари иштирок этиб, ўз вазн тоифасида беллашдилар.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган қизғин ва муросасиз мусобақаларда Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежи талабаси, спорт устаси Малика Мирзаева олтин медални қўлга киритиб, халқаро тоифадаги спорт устаси талабини бажарган бўлса, икки карра Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Дилдора Убайдуллаева ўз вазн тоифасида кураш олиб бориб, ғолиб бўлди ва уч карра Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Шунингдек, мусобақада Гуласал Алимова, Шаҳло Йўлдошева, Чинора Қўчқорова, Наргиза Тоштемирова, Манзура Худойназаровалар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдилар.

Ф. АБДУЛЛАЕВ,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди