№24, 09.06.2011 "ЭНГ БИЛИМДОН АЁЛ"
деб номланган кўрик-танлов репродуктив саломатлик бўйича бўлиб ўтди.
Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида соғлом оилани шакллантириш маркази томонидан ушбу танлов шаҳримизнинг "Ўзбекистон", "Бирлашган", "Бобосаъдин", "Тахтакўприк" ва 7-сон МФЙда истиқомат қилаётган 20 ёшдан 35 ёшгача бўлган ўн нафар уй бекалари ўртасида ўтказилди.
Иштирокчилар учта шарт: саломатлик ёки оила ҳақида шеър ва ҳикоя айтиб бериш, учта саволга жавоб топиш, "Соғлом оилани шакллантириш ва репродуктив саломатлик тамойиллари" мавзулари бўйича беллашдилар.
Танлов қатнашчилари ўзларини билим, иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этдилар.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|