№24, 09.06.2011 КЎНГИЛ ДАРДЛАРИ
Киприкларим намланди буткул,
Сизни жуда соғинганимдан.
Дардим айтсам сўлиб қолди гул,
Дармон сўрай мен энди кимдан.
Наҳот мени соғинмайсиз Сиз,
Кўргингиз ҳам келмайди бир дам.
Йўқламайсиз Сиз мени эссиз...
Ўша гулдек сўляпман мен ҳам.
Бахтли ҳаёт орқада қолиб,
Ёлғизликка маҳкум этилдим.
Қўлларимга қаламни олиб,
Дардларимни шеърга ёздим жим.
Шеърдан ўзга эрмак қолмади,
Юраккинам минг пора бўлиб.
Дўстларим ҳам хабар олмади,
Яшаяпман шеърга дўст бўлиб.
Атрофимда одамлар бисёр,
Лек ёлғизман - жуда ёлғизман.
Дийдорингиз кўрмоқликка зор,
Юрган содда шоира қизман.
|