Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№24, 09.06.2011

ФЕРМЕР АЁЛЛАРИМИЗ

ЭЛГА СУЯНИБ, УНДАН КУЧ ОЛГАН АЁЛ

Қишлоқнинг оддий меҳнаткаш аёли. Бу аёлнинг суврати-ю сийратига назар солсангиз тиниб-тинчимас, жонкуяр, серғайрат, ҳар ишда тадбирли, интилувчан инсон... У ҳар тонг ўзи меҳр қўйган даласиига ошиқади.

Қадрдон даласига умид ила уруғ қадайди. Она ердан ризқ-рўз ундираётганидан қувониб яшайди. Меҳнатлари орқасидан элга танилаётганидан, кўпчиликка керак бўлаётганидан кўнгли кўтарилади.

Кунни-кун, тунни-тун демай ҳосил тақдирини ўйлаб яшаётган бу аёл Муборакхон опа Исроилова чинакам Ширмонбулоқ фахридир. Кўнглида яратиш ишқи ёнган бу аёл асли Булоқбоши тумани, Найман қишлоғи, "Шарқ юлдузи" маҳалласида деҳқон оиласида туғилган. Деҳқончиликка меҳр ота-онасидан юққан. Бугун унинг ўзи уста-деҳқон сифатида кўпчиликка бошчи. У 2003 йилда хўжаликда пудрат бошлиғи бўлиб иш юритди. 2006 йилда тендерда ғолибликни қўлга киритиб, қишлоқда биринчилардан бўлиб, фермерликка қўл урди. Бу соҳада унинг уқуви ҳам, маҳорати ҳам, тажрибаси ҳам қўл келмоқда.

Бир пайтлар "Ширмонбулоқ садолари" фольклор ансамблида жўровоз бўлиб куйлаган, куй-қўшиқ шайдоси бугун ҳам ўша маъсум дамларини қўмсаб, эслаб қўяди. Кейинчалик унинг фаолияти меҳнат симфониясига уланиб кетди. Ёзнинг айни иссиқ, ҳароратли кунлари. Меҳнат авж палласига кўтарилган. Кўпчиликка бош бўлиб, уларга раҳбарлик қилиш масъулияти унинг зиммасида. Дастлаб 36 гектар ерга деҳқончилик қилган мазкур фермер хўжалигининг экин майдони 51 гектарга етди. Шунингдек, жорий йилда 8 қути ипак қурти ҳам парвариш қилдилар. Айни пайтда омилкорлик билан иш юритаётган Муборакхон опа Исроилова, тажрибали, уста-пахтакор, иш юритувчи Ғофуржон ака Эргашев ва улар билан бирдам бўлиб меҳнат қилаётган 30 нафардан зиёд фермер хўжалиги ишчиларининг мақсадлари эзгу. Мавжуд 27 гектар ердаги пахта, 24 гектардаги буғдой экинларини меҳр билан парваришлаб, мўл-кўл ҳосил етиштириш ниятида якдил ҳаракат қилиб келмоқдалар.

Фермер Муборакхон опа бугун нафақат қишлоқнинг, балки туманнинг ҳам фахрига айланган. Сабаби, "Ширмонбулоқ фахри" фермер хўжалиги раҳбари 8 нафар фарзандни улғайтириб, элга қўшган. Фарзандлари, набиралари камолидан кўнгли тўқ Муборакхон опа эл-юрт, жамоат ишини ҳам бирга олиб бормоқда. Хусусан, унинг сиёсий фаолиятда ҳам салмоқли ўрни бор. У ЎзЛиДеп вилоят кенгаши туман бўлими "Аёллар қаноти"нинг раҳбари, Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатидир.

Энг муҳими, фермер опа ҳар ишда элга суянади. Уларнинг ғамида кун-у тун ором нима билмайди, заҳмат чекади. Ахир, у меҳнат қилаётган далада неча-неча кишиларнинг ризқи, насибаси яратилмоқда. Ҳосил тақдири меҳнаткаш деҳқонларимиз қўлида. Изланиш, меҳнат, машаққатлар, тадбирли режалар бунёдкор инсонни юксакликка, эзгуликка етаклайди. Машаққатлар ортидан муваффақият келганидек, Муборак опанинг келажакка, эртанги кунга бўлган ишончи чексиз. Шу боис, тиним нима билмайди, эл-юртга саховатпешалик қилади.

Муборакхон опа ва унинг меҳнат жамоасининг Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги олдидан кайфияти ўзгача. Бу йилги кўзланган режалар ҳар йилгидан улкан, сарбаланд. Манфаатдорлик яхши бўлганидан сўнг, шижоат ҳам шунга яраша бўлади-да. "Тўйга тўёна" билан деганларидек, истиқлол айёмига муносиб туҳфа сифатида ҳар бир фермер хўжалиги ишчиси ўз ҳудудларига 20 тупдан мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазиб, боғ яратдилар. Буғдой ва пахта ҳосилдорлигини ўтган йилгидан-да юқори бўлишини мўлжаллаб турибдилар. Ғай-ратли, қатъиятли ва лафзи ҳалол инсонлар бор экан, ҳаётимиз гўзал, турмушимиз фаровон, омборларимиз мўл-кўл бўлаверади.

Муборакхон опадек қалби қайноқ, қўли гул, яратувчи, соҳибкор-деҳқонларимиз бор экан, "уйларимизга буғдой тўлаверади".

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди