Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№24, 09.06.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

Тилла занжирга алмаштирилган чақалоқ

ёхуд ҳомиладорликдаги преэклампсия касаллиги

Аёл!.. Унинг олами, сеҳри, муҳаббати ҳамиша гўзал бўлиб келган. Не ажабки, аёлни эъзозлаган юртда доимо гўзаллик, тароват, куч-қудрат ҳукмрон бўлган. Зеро, "Аёл борки, олам мунаввар" деб бежиз айтмаганлар.

Ахир, улуғ даҳоларни ва энг машҳури жаҳон инсонларни ҳам Она-аёл тарбиялаган. Оналаримиз бизга болаликдан гўзалликни, беғуборликни, юксаклик ва эзгуликни севишни ўргатади, қалб ҳарорати, кўзидаги тафтли меҳри билан жажжи қалбларга инсоний фазилатларни жо айлайди. Ҳа, аёл зиммасидаги вазифалар ғоят улуғ ва масъулиятли. Мустақиллик туфайли юртимизда аёлга бўлган ҳурмат-эҳтиром янада ортди. Айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Биз болажон халқмиз. Ўзидан кўра фарзандининг камолини ўйлаб яшаш халқимизга хос фазилат ҳисобланади. Халқимизнинг ўз орзу-истакларига эришишида саломатлик энг асосий омил саналади. Маълумки, биз соғлом авлод деганда соғлом наслни тушунамиз. Бу борада муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан "Соғлом она - соғлом бола" ғоясини ўзида мужассам этган дастур асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилмоқда. Жумладан, вилоятимизда "Она ва бола скрининги" марказларида кўплаб ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволашни юқори даражага кўтариш, болаларнинг ирсий хасталиклар билан ва нуқсонли туғилишининг, туғиш ёшидаги аёлларда ҳомиладорликнинг оғир кечиши хавфини камайтириш имконини бермоқда.

Шуниси қувончлики, бир қатор нуфузли халқаро институтларнинг эътироф этишича, Ўзбекистон дунёдаги 200 га яқин давлатлар орасида хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналикни муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бироқ "Ҳар тўкисда бир айб", деганларидек, айрим аёлларимизнинг бепарволиклари туфайли онда-сонда бўлса-да, болалар ўлими содир бўлаётгани сир эмас. Қуйидаги воқеа бунга мисол бўла олади.

Туманимиздаги қишлоқлардан бирида яшовчи ҳомиладор аёлга тиббий ёрдам кўрсатишимизга тўғри келди. Аёлнинг бўйнида қимматбаҳо тилла занжир, қўлларида ҳам тилла узуклар ярақлаб турарди. Биз аёлда ҳомиладорлик нега қийин кечаётганлиги билан қизиқдик.

Маълум бўлишича, келинчак ота-онаси ва қайнонаси дори-дармон учун берган пулларга кўпдан орзу қилган тилла занжир сотиб олган экан. Қолаверса, у "ўтиб кетади" деб касалликнинг олдини олувчи ва витаминли озиқ-овқатлар истеъмол қилишга ҳам эътибор бермаган экан. Охир оқибат, у оғир аҳволда шифохонага келтирилибди. Афсуски, чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Ҳали дунё юзини кўрмаган 8 ойлик чақалоқ нобуд бўлди. Онаси эса бир ўлимдан қолди. Бу кўнгилсиз воқеага преэклампсия хасталиги сабаб бўлган.

Одатда ҳомиладор аёл ойда икки марта аёллар маслаҳатхонасига бориши, шунингдек, врач кўрсатмалари ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, ҳафтада бир марта тарозида торттириб туриши лозим. Суюқлик (суткада 1 литргача рухсат этилади) ва тузни чеклаш, сервитамин овқатлар, сабзавотлар, ҳўл мевалар, творог, кефир истеъмол қилиши тавсия этилади.

Ҳомиладор аёл ўз вақтида даволанмаса, пархезга, дам олиш ва меҳнат тартибига риоя қилмаса, ҳомиладорлик истисқоси-нефропатияга ўтиб кетади. Ҳомиладорлар истисқосида шиш пайдо бўлади. Одатда у тўпиқдан бошланиб, тизза, сон, қорин ва ташқи жинсий органларга ўтади, сўнгра аста-секин бутун танага тарқалади.

Ҳомиладорлар нефропатиясининг асосий белгиси шиш, қон босимининг ошиши ва сийдикда оқсил бўлишидан иборат. Нефропатияда ҳомиланинг ривожланиши бузилади, чала ёки ўлик туғилиши мумкин. Нефропатияда аёл касалхонада даволаниши керак.

Бемор ўз вақтида даволанмаса, преэклампсия янада оғирроқ касаллик - эклампсияга айланиб кетади. Эклампсияда тутқаноқ тутади. Бемор ҳушидан кетади. Эклампсия ҳомиладорликда, асосан, туғруқ вақтида, баъзида чилла даврида ҳам учрайди. Баъзан эклампсия аломатлари рўй-рост кўзга ташланмайди, уларни вақтида аниқлаш анча қийин. Шу сабабли эклампсия бирданига пайдо бўлгандек туюлади.

Эклампсияда тутқаноқ тутиш аломатлари (юз ва қовоқ мускуллари тортишишида) пайдо бўлганда дарҳол "Тез ёрдам" чақириб, у келгунча беморни ҳавоси тоза, қоронғуроқ уйга ётқизиб, тинч қўйилади. Тутқаноқ тутганда беморнинг бирор жойига шикаст етиб қолмаслик чорасини кўриш лозим.

Ҳомиладорлик давридаги бошқорон-ғилик билан боғлиқ бўлган касалликларни ўз вақтида олдини олиш керак. Ана шунда она ҳам, бола ҳам соғлом бўлади.

Қундузхон ИСМОИЛОВА,

Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлимининг мудири,

олий тоифали шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди