Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№26, 23.06.2011

ТИЗИМ ФАОЛИЯТИ НАМУНАЛИ БАҲОЛАНДИ

Яқинда вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Хўжаобод туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоятдаги барча туманлар ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган мактабгача таълим муассасалари мудиралари, ДИМИ ҳамда умумтаълим мактаблари директорлари, мактабдан ташқари муассаса раҳбарлари, психологлар қатнашдилар.

Семинар иштирокчилари тумандаги қатор таълим муассасаларида бўлишиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Айниқса, мазкур даргоҳларда келгуси ўқув йили ва кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнлари, тизим ходимларининг уй шароитлари, уларнинг томорқалардан қай тарзда фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.

Семинар ишида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Раҳматуллаев ва Хўжаобод тумани ҳокими Э.Якубовлар қатнашдилар. Якунида кўрилган ишлар таҳлил қилиниб, Хўжаобод туманида таълим соҳасидаги ислоҳотлар талаб даражасида амалга оширилаётганлиги эътироф этилди.

М.НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди