Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№26, 23.06.2011

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

ТАРЖИМА - АМАЛИЙ САНЪАТ

"Адабиётнинг бўй-басти, албатта, унинг боғида чинордай қад ростлаган дурдона асарлари билан белгиланади. Романлар, достонлар, қиссалар, шеърлар, ҳикоялар, саҳна асарлари бу чаманни безаб туради. Ҳақиқий адабиёт фақат шу билангина белгиланмайди. Балки унинг зиммасида бу асарларни жаҳоннинг бошқа тилларига таржима қилиб, шаънини оламга ёйиш вазифаси ҳам туради. Айни шу вазифа ўзига хос ва бетакрор санъат бўлган таржимага юклатилади"

Ҳа, таржима назариясида таржима шундай таърифланади ва асарни бир тилдан иккинчи тилга ўгиришга "санъат" даражасида баҳо берилади. Таржимада аслиятнинг акс эттирилиши таржимондан жуда катта меҳнат, маҳорат талаб этади. Бир таржимашунос таъкидлаганидек, ёзувчидан кўра, таржимон кўпроқ билиши керак. У асл нусха сўзларнинг семантикасини топа олиши, аслий ғоя, услубини сақлаган ҳолда сифатли таржима қилиши лозим.

Таржимон Ш.Усмонхўжаев асл нусханинг ғоявий ва бадиий акс эттиришнинг моҳир устасидир. У сўзнинг айни контекст ичидаги сифати, эскирганлик, янгилик, мажозийлик, ҳурматлаш, эъзозлаш, пардалаш, пичинг, ғазаб, ҳақорат ва ҳоказо маъноларини сезгирлик билан аниқлаб, сўнгра таржима тилидан ўша кўрсаткичларга мувофиқ келадиганини топа олади. Нутқнинг энг кичик бирлиги бўлган оддий товуш ҳам унинг эътиборидан четда қолмайди.

Таржимон ҳар бир сўзга ўзбек тилида мос эквивалент ва оҳангдорлик топади. У синчковлик билан контекстни тўғри ўзлаштирган. Хос сўзларнинг маъносини чуқур билади. Муаллифнинг муддаосини тўғри англаб, унинг услуб омилларига катта эътибор берган. Муаллифнинг ғоявий ниятини тўғри ўзлаштирган. Таржимоннинг тили асл нусха ва медиум тили сингари бадиий воқеликни кенг ва ранг-баранг ифодалашга имкон беради. У матн ортидаги воқеликни аниқ билади. Шу боис, бу воқелик тўғри талқин қилинган.

Буюк немис олими Гёте "Фауст"ни Жерар томонидан қилинган французча таржимасини ўқиб, шундай деган: "Немис тилида "Фауст"ни қайта ўқигим келмай қолди, лекин мана бу французча таржима мени ҳамон ҳаяжонга солади ва у соф, янги ва ўткир туюлади".

Демак, таржимон француз тилида асл нусха сўзнинг маъносинигина эмас, унинг стилистик ва эмоционал хусусиятларини моҳирлик билан сақлаб қолган.

Юқоридаги мулоҳазаларимиздан шу нарса англашиладики, таржимон ўз олдида турган вазифани таржима қилинаётган асарнинг ғоявий бойлигини, унинг ўзига хос такрорланмас хусусиятларини, ҳар бир сўзни бутун бир асарнинг узвий қисми сифатида қараб, уларни асар ролига мувофиқ таржима қилган. Сидней Шелдон романини ўзбек тилига муваффақиятли таржима қилган Шоир Усмонхўжаев ана шундай моҳир таржимонлардан.

Нодира АРАЛХЎЖАЕВА,

АДУ хорижий тиллар факультети

3-босқич талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди