Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№27, 30.06.2011

МАҲЛИЁ - "ҲАМШИРА-2011" ТАНЛОВИ ҒОЛИБАСИ

Мамлакатимизда 16 йилдан буён ўтказиб келинаётган "Йил ҳамшираси" кўрик-танлови бу сафар Андижонда бўлиб ўтди.

Юртимиз истиқлолининг 20 йиллик тўйи арафасида ўтказилган "Ҳамшира-2011" кўрик-танлови ҳар қачонгидан ҳам ўзгача, файзли ва юксак савияда ташкил этилди.

Танловда иштирок этиш учун ташриф буюрган ҳамширалар, меҳмонлар Андижонда эҳтиром билан кутиб олинди. Улар Андижоннинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонлар шарафига вилоят ҳокимлигида қабул маросими ташкил этилди. Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов сўз олиб, юртимиз равнақи, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, хусусан, тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш, борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталди.

Кўрик-танловнинг биринчи босқичида вилоятлар ҳамда Қороқолпоғистон Республикасидан ташрий буюрган 14 нафар ҳамшира амалиёт бўйича ўз билим ва маҳоратларини намо-йиш этдилар. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида бўлиб ўтган синовларда улар нақадар чаққон, моҳир, ўз касбининг етук билимдони эканликларини кўрсата олдилар.

З. М. Бобур номли вилоят мусиқали комедия ва драма театри биносида ўтказилган танловнинг иккинчи босқичида танлов қатнашчилари таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзудаги чиқишлари билан ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Қизиқарли, ўзига хос, кўтаринки руҳда ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали реанимация бўлими ҳамшираси Маҳлиё Мамедова танлов ғолиби деб топилди ва "Матиз" автомобили билан тақдирланди.

Жиззах вилояти вакиласи Дилноза Норқулова иккинчи, Сурхондарё вилояти вакиласи Лобар Жумаева эса, учинчи ўринларга сазовор бўлдилар.

- Танловда ғолиба бўлиш менга катта масъулият юклайди, - дейди Маҳлиё Мамедова. - Бу ғалаба нафақат менинг, балки мен меҳнат қилаётган жамоанинг эришган ютуғи, деб ҳисоблайман.

Ғолиблик масъулияти юртимиз равнақи, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида бор билим, иқтидор ва салоҳиятим билан хизмат қилишга ундайди, менга куч ва ишонч бағишлайди.

Якунда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова ғолибаларга диплом ва эсдалик совғалар топширди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди