Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№27, 30.06.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

"ШИРИН СЎЗ КУЧ-ҚУВВАТДИР", -

дейди қорасувлик тадбиркор Фаридахон Аҳмедова

- Тадбиркорлик осон иш эмас, - деб сўз бошлайди опа, - айниқса, ҳозирги шароитда бу соҳада рақобат кучайган. Бозор, савдо-сотиқ ишлари бўлса-ки, рақобат бор. Бунга чидаш керак. Чидаганда ҳам, мустаҳкам ирода билан, сабр кучи билан чидаш керак. Бўлмаса, тадбиркорлик юришмайди...

Опанинг гапларини мулоҳаза қилгач, ҳақиқатда у танлаган йўл текис, равон эмаслигини ҳис этамиз. Тўғри, тадбиркорлик субъектларига бугун улкан имкониятлар, шароитлар яратиб берилган.

Аммо, ўртада "синмаслик" учун куч сарфлаши ҳам зарурдир. Бўлиб ҳамки, савдо иши қийин. Нега деганда, сиз савдо хизматини йўлга қўйган бўлсангиз, қўшнингиз ҳам ёнингизда магазин очган. Сизда бор маҳсулот, унда ҳам бор. Харидор хоҳласа ўшаникини сотиб олаверади. Рақобат шу, аслида. Демак, тадбиркор рақобатбардош бўлиши керак.

- Бизга тадбиркорнинг эл олдидаги ҳурмати муҳим, - сўзида давом этади Фаридахон опа. - Элга ёқсангиз, унинг дидидаги савдогар бўлсангиз ҳисоб, ишингиз юришаверади. Яна шуниси борки, одамларнинг ширин сўзи ҳам сизга куч беради. Шу куч билан ишлагингиз, янаям одамлар хизматида бўлгингиз келаверади.

Фаридахон Аҳмедовага куч бераётган мезон, бу ўзи айтганидай ширин сўз, яхши кайфият, руҳий жиҳатдан тетиклик. Опа аввало, харидорга ширин сўз-ла муомалада бўлади. Уларнинг кўнгли, хоҳиши билан ҳисоблашади. Зарур пайтда харидорга моддий ёрдам беради, уни тушунади. Қарабсизки, савдодан харидор мамнун бўлади, сотувчи эса маҳсулотнинг ўтганидан севинади. Муҳими, ўртада одамларнинг меҳри қолади, холос.

- Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича савдо қиламиз, унга талаб катта, - деди сўзи охирида Фаридахон опа. - Ун маҳсулотларида узилиш қилмаймиз. Чунки биз чекка ҳудуд кишиларимиз. Одамларимиз рўзғорда қийналиб қолмасликлари керак.

Фаридахон Аҳмедова Қорасувнинг ишбилармон, тиниб-тинчимас тадбиркор аёли. 2004 йилда шаҳар марказида "Шуҳрат" маиший савдо уйини очган эди. Мана, 7 йилдирки, аҳоли хизматида. Бу йил "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" бўлганлиги боис, опа яхши бир тадбирга қўл урди. Савдо уйини кенгайтиришни режа қилди. Бу ҳақда шаҳар раҳбариятини хабардор қилганди, раҳбарият уни қувватлади. Опага қурилиш ишлари учун 20 миллион сўм кредит маблағи ажратилишига кўмак берилди. Айни пайтда Фаридахон опа 2 қаватли, замонавий савдо уйи биносини барпо этмоқда.

- Савдо уйимиз Мустақилликнинг 20 йиллик байрамига тўёна сифатида битказилади, - мамнун жилмаяди опа. - Агар мазкур биноларимиз ишга тушиб қолса, Қорасув аҳолисига кенг ассортиментда савдо хизмати йўлга қўйилади.

Маҳфуза НОРБОЕВА,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди