Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№27, 30.06.2011

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ТИЛ БИЛГАН - ЭЛ БИЛАДИ

Бу азал-азалдан кишиларимиз онгига сингиб кетган тушунча. Тил билган киши асло кам бўлмайди. У юрт кезади, дунёни танийди.

Шу маънода, асримизни билимдон, етук, комил инсонлар асри, десак муболаға бўлмайди. Ўсиб келаётган ёшларга бўлган эътибор мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топмоқда. Айниқса, таълим тизимининг тубдан янгиланиши, янги педагогик технологияларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, замонавий, компьютерлашган ўқув дастурларининг ҳаётимизга кириб келиши бунинг ёрқин исботидир.

Касбим- педагог. Инглиз тили фани мутахассисиман. 2004 йили Андижон давлат тиллар педагогика институтини битирдим. Шу йилдан бошлаб Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежида инглиз тилидан дарс бериб келаман. Касбим қизиқарли. Ўқувчиларнинг билим савиясини оширишда янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш, айниқса, жонли ва мароқлидир.

Ўқувчининг тилни қизиқиб ўрганишида кўпроқ ноанъанавий дарс жараёнлари самара беради. Масалан, инглиз тили грамматикасини оғзаки нутқ ўстириш орқали ўргатиш мумкин. Бу жараён ўқув дастурларининг ўйин орқали етказилса, унинг сўз бойлиги тез ошади. Тилни ўргатишда энг муҳими ўқувчининг грамматик тушунчасини ўстиришдир.

Мана шу ҳолатларни қўллаш мақсадида мен ўз дарсларимга доир услубий қўлланмалар, дарс ишланмалари яратганман. Жумладан, "Байрамлар ҳақида"ги, "Олмошлар ҳақида"ги, "Дидактик ўйинлар" ҳамда "Замонлар ҳақида"ги қўлланмаларимда тилни тез, осон ўргатишга қаратилган усуллар баён этилган. Ўқувчи бунда ўзаро мулоқот асосида сўз бойлигини ошириши мумкин. Ёки турли ўйинлар, ҳаракатлар орқали ҳам бир-бири билан фикр алмашишга киришиши мумкин.

Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги ёш авлодларимиз эртанги келажак эгаларидир. Келажакка уларни ҳар томонлама пухта тайёрлашимиз зарур. Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, "Жондан азиз фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом қилиб ўстириш, шу билан бирга, уларни ҳар томонлама баркамол авлод қилиб, энг замонавий, ХХI аср талаб қилаётган интеллектуал билим ва комилликка эга бўлган инсонлар бўлиб ҳаётга кириб боришини таъминлашда кўришимиз ҳам қарз, ҳам фарздир".

Дилнозахон ТУРҒУНОВА,

Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар

коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди