Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№27, 30.06.2011

ФАРЗАНД ШИРИН, ОДОБИ УНДАН ШИРИН

Фарзанд - ота-онанинг, оиланинг, жамиятнинг бахт-иқболи. Ота-она бола дунёга келган кундан эътиборан, унинг яхши одам бўлишини, ахлоқ-одобли, меҳрли, олижаноб инсон бўлиб етишишини чин дилдан ният қилади.

Донишмандлар айтганидек, ота-онанинг муқаддас бурчи фарзандни дунёга келтирганлиги билан эмас, балки яхши фарзанд тарбиялаганлиги билан белгиланади. Тарбия эса инсонни ҳаётий фаолиятга тайёрлаб, ақлий, ахлоқий, жисмоний кўникмаларга, билим ва амалий касб-ҳунар малакаларига ўргатишга ва шу асосда уни ҳозирги замон ва келажак учун муносиб тарзда вояга етказишга чорлайди.

Инсон тарбия жараёнида яхши хулқ-атворга, одатларга ва ақл-фаросат омилларига эга бўлган бўлса, ҳаёт сабоқларини шунчалик яхши англайди ва яхши ишларни амалга оширади, ва аксинча, қанчалик тарбияси кам, ҳаётий кўникмалари оз бўлса, бундай шахс баъзан билиб ёки билмай ёмон ва гуноҳ ишларга қўл уради.

Ёшлар тарбияси борасида Абу Ҳомид Имом Ғаззолий ҳазратлари шундай баён этади: "Билгин! Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота ва онага омонатдир. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади, эгган томонга эгилади. Агар бола яхшиликка ўрганиб, яхшилик ичида вояга етса, дунё ва охират саодатини топади. Албатта, бу савобга унинг ота-онаси, муаллими ва унга тарбия берган ҳар бир киши шерикдир".

Ёшлар тарбиясида ота-онанинг, муаллиму-устоз ва маҳалланинг роли катта. Ёшларга уйда, билим юртида ёки маҳаллада эътибор бўлмаса, уларнинг тарбияси борасидаги ҳаракатлар зое кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, ҳозирги глобаллашув жараёнида четдан келаётган оммавий маданият, мафкура ва ғоялар ҳамда маънавий таҳдидлар ёшларимизни четлаб ўтгани йўқ. Шундай экан, ёшларни жисмонан, ақлан, маънан ва диний-эътиқод нуқтаи назардан ҳам соғлом, тарбияли бўлишларида жамоатчилик ҳамкорлиги жуда муҳимдир. Зеро, хайрли ишларда ҳамкорлик қилиш савоб, қолаверса, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган:

"...Эзгулик ва тақво (йўлида) ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли) да ҳамкорлик қилмангиз!.." ("Маида" сураси, 2-оят).

Айни пайтда болаларингизнинг таътил даври. Бу кунларда ота-онадан янада масъулиятни сезиш талаб этилади.

Пайғамбаримиз (С.А.В) ҳадисларидан бирида шундай деганлар: "Ҳеч бир ота-она ўз фарзандига тарбия ва гўзал одобдан буюкроқ ҳадя бера олмас" (Имом Термизий ривояти). Шунинг учун "Ёшликдаги илм тошга ўйилган нақш каби"дир дейилади. Бола тарбиясининг масъулияти улкандир. Бироқ, кўп инсонлар бунга бепарво қарайди, бу хусусдаги муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига аҳамият бермайди. Натижада, айрим ҳолларда фарзандларнинг йўлидан чиқиб кетишларига сабаб бўлади. Улардаги ўзгаришдан шикоят қилади. Билмайдики, бу қайсарлик ва ўзгаришнинг сабабчиси, аввало ўзларидир.

Қуръони каримда аҳли оилага эътиборнинг қанчалик зарурлиги шундай баён қилинади: "Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қатиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур" ("Тахрим" сураси, 6-оят).

Ҳар бир инсон учун оила - бу ҳаётнинг бошланиши, таълим-тарбиянинг муқаддимасидир. Фарзанд шу оила мактабининг биринчи ўқувчисидир. Ота-она эса фарзанди учун қўз очиб кўрган мураббийдир.

Юртбошимизнинг, "Юксак маънавият - енгилмас куч" асаридаги ушбу сўзлари ҳам фикримиз исботидир: "Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафасидир".

Юртимизда ёшларни диний ва дунёвий илмлар олишлари, жисмоний соғлом бўлишлари учун барча шароитлар яратилган. Ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда.

Ҳаётимиз давомчиси, юртимиз келажаги бўлган ёшларни ёмонликлардан асраб, уларнинг билимдон, ақлли ва тарбияли бўлиб ўсишларини Аллоҳ насиб айласин.

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Ҳазрати Билол" жомеъ масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди