№28, 07.07.2011 "ДЎППИ ТИКДИМ, ИПАКЛАРИ ТИЛЛОДАН"
З.М.Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри биносида "Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда қўли гул чеварларимиз томонидан ташкил қилинган кўргазмалар йиғилганларнинг кўзларини қувонтирди. Дўппи тайёрлашда яратилган "уста-шогирд" мактаби, бетакрор дўппидўзлик усуллари ҳар бир иштирокчининг чиқишида намоён бўлди.
Асака шаҳрида истиқомат қилувчи ҳунарманд Маҳбубахон Қодирова "Энг моҳир уста" номинацияси бўйича ғолиб, деб топилди ва республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Избосканлик Сурайё Долимова эса "Энг яхши шогирд" номинациясига муносиб, деб топилди.
Ғолиблар ва иштирокчиларни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова табриклади ва тақдирлади.
|