Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 07.07.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ШАІРИХОНДА ШУНДАЙ АЁЛ БОР!

Издиҳомдан келаётган 3-4 аёл беихтиёр икки қаватли, кўркам бир бино олдида тўхтаб қолдилар.

Издиҳомдан келаётгани 3-4 аёл беихтиёр икки қаватли, кўркам бир бино олдида тўхтаб қолдилар.

- Бу уйни ким солдийкин-а? - деди тўладан келган, ёшлари 50-55 лар чамасидаги аёл бинога ҳавасланиб қарар экан.

- Жуда чиройли солипти, отасига раҳмат! Ахир, бундай ҳашаматли, замонавий уйлар маҳалла, кўчаларимиз кўрки эмасми? - деб аёл таърифига қўшилган бўлди ёнидагиси. - Бу юртбошимиз талаби. Улар бизнинг дид билан солинган уйларда яшашимизни истаяпти-да...

Шу пайт уларнинг олдига "Жигули" енгил машинаси келиб тўхтади.

- Нодира опанинг уйи шуми? - деди машинадан тушган йигит. Кейин таваккал хонадон эгасини чақирди.

Ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди. Бироздан сўнг ўша аёл чиқиб, йигит билан сўрашди. Тўпланиб турган аёллар уни танишди. Бозорда пишириқ сотадиган Нодирахон эди у...

Дарҳақиқат, Нодирахон Каримова бугун Шаҳрихонда танилган тадбиркор аёл. У оилада эрка қиз бўлиб тарбияланган. Мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Тенгқурларидан абжирлиги, меҳнатсеварлиги билан ажралиб турарди. Мактабни битиргач, Бўз педагогика билим юртига ўқишга кирди. Ўқишни тамомлаб яхши ниятлар-ла, мактабда ишламоқчи бўлди. " - Ўрин бўшаб қолса, чақиртирамиз", - дейишди мактаб раҳбарлари. Нодирахон эса иш топилмади, деб тушкунликка тушмади.

"Ҳужжат қўлимда. Қачон иш бўлиб қолса, ишларман. Ҳозирча савдо-сотиқ билан шуғулланиб турсаммикан?", деб турмуш ўртоғи Музаффаржонга маслаҳат солди.

- Яхши, менга маъқул, - деди Музаффаржон уни қувватлаб. - Пишириқ пиширадиган мослама ясаб бераман. Бозорга олиб чиқасиз.

Дастлабки пиширилган пе- ченьелар оила аъзоларига маъқул тушди. Нодирахон энди маҳсулот хамирини дадилроқ олиб, бозорга олиб чиқишни режалаштирди. Бозорда харидоргир бўлди. Эртасига кечагидан мўлроқ хамир қилинди. Қараса, иш юришяпти, лекин бир ўзига қийин бўлар экан. Маҳалласидаги ёшларни ёрдамга чақирди...

Мана, бугун Нодирахоннинг маҳсулотлари бозоролди бўлиб қолган. Мижозлари сони ҳам кўп. Оила бюджетига мўмай даромадлар кириб турибди.

Дарвоқе, тадбиркор аёлнинг оила юмушлари нима бўлди, дерсиз? Бу борада унга қайнонаси Шаҳодатхон опа мадад берди.

- Қизим, бола тарбиялашни менга қўйиб беринг. Мен бола боғчаман. Сизлар ишингизга меҳр қўйиб, тадбиркорликнинг яна бошқа йўлларини топинглар. Шогирдларни кўпайтириб, улардан унумли фойдаланинг, меҳнатини рағбатлантиринг, - деди Шаҳодатхон опа.

Шунга ҳам анча вақт бўлди. Ҳозир оддий туюлган иш орқасидан 2 та енгил машина олишди. Музаффаржон "Дамас"да юк ташийди. Нодирахон ҳамкорлар билан яқин алоқа ўрнатиб, иш ривожи учун елиб-югуради.

- Ҳозир мен Қўқон, Фарғонадаги ширинликлар тайёрловчи аёллар билан яқиндан шартнома тузганман. Шу кунгача 40 ишчи ўрни яратдим. Олди шогирдларим яқин кунларда ўзлари мустақил савдо қилишни йўлга қўйишмоқчи. Гулшаной, Шоирахон, Хилолахон, Машҳурбеклар пишириқ тайёрлаб сотиш йўлларини ўрганишмоқда...

- "Шукр қилишда ҳикмат бор", дерди ота-онам. Рост гап экан. Шу кунларимизга шукр қилишимиз керак. Ҳар кунимиз тинчлик, осо-йишталик билан ўтар экан, унинг қадрига етиб яшашимиз жоиз. Зотан, меҳнат қилган асло кам бўлмайди, - дея мамнун бўлади Нодирахон.

Г.ЗОЙИТБОЕВА,

Шаҳрихон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди