Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№29, 14.07.2011

"БОБУРНОМА"НИНГ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДАГИ НАШРИ ТАҚДИМОТИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллик тўйи арафасида "Бобурнома" Озарбайжон тилига таржима қилиниб, чоп этилганлиги юртдошларимизни, айниқса, ижод аҳлини беҳад қувонтирди. Қолаверса, ушбу китоб икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Улуғ ва нозиктаъб шоир, моҳир саркарда, салоҳиятли давлат арбоби З. М. Бобурнинг "Бобурнома" асари ўзининг илмий аҳамияти билан дунёнинг жуда кўп давлатларида шуҳрат қозонган. Шу боис ҳам асар ҳозирга қадар француз, рус, испан, араб, турк, хитой, умуман, дунё халқларининг 30 дан ортиқ тилларига таржима қилиниб, нашр этилган.

Яқинда Озарбайжон Миллий Академияси Фольклоршунослик институти олими, филология фанлари доктори Рамз Аскер томонидан "Бобурнома" асари озарбайжон тилига таржима қилиниб, Бокуда китоб ҳолда нашр этилди.

Таржимон Рамз Аскер "Бобурнома"нинг озарбайжон тилидаги нашрининг давлатимиз раҳбарига совға тариқасида юборган нусхасини муҳтарам юртбошимиз Андижондаги Бобур ва жаҳон маданияти музейига ҳадя этдилар.

Шу муносабат билан Боғи Бобурдаги халқимиз ва давлатчилигимиз тарихига, Бобур ва Бобурийлар сулоласи ҳаёти ва ижодига оид 400 дан зиёд нодир китоб ва қўлёзмалар сақланаётган Бобур ва жаҳон маданияти музейида мазкур нашрнинг тақдимоти, юртбошимиз совғасини музейга тақдим этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Халқимиз миллий-маданий меросини улуғлаш, тарихимизга ҳурмат руҳини янада кучайтириш мақсадида, қолаверса, юртбошимизнинг илм ахлига, тарихимизга юксак эътиборининг намунаси сифатида ўтказилган мазкур анжуманда адабиётшунос, бобуршунос олимлар, юртимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда сўз олган адабиётшунос олим Б. Жалилов, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, ёш шоира У. Хабибуллаева, Бобур номли халқаро фонд раҳбари З.Машрабов "Бобурнома"нинг тарихий аҳамияти, илмий қадр-қиммати, миллий давлатчилигимиз тарихи, Ўзбекистон ва Озарбайжон адабий жамоатчилигининг ўзаро ҳамкорлиги, дўстона алоқалари, юртимизда ёшларга кўрсатилаётган катта эътибор, шунингдек, Халқаро Бобур жамғармаси ҳамда илмий экспедицияси томонидан юртимиз тарихи, Бобур ва Бобурийлар сулоласига оид маълумотларни жамлаш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар, экспедициянинг Қозо-ғистон ва Россия давлатларига сафари тафсилотлари хусусида сўз юритдилар.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳамда Андижон вилоят ҳокими Аҳмаджон Усмонов иштирок этдилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди