Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№29, 14.07.2011

Фарид УСМОН

ОНА ҚАЛБИ

(ҲИКОЯ)

(Давоми. Боши ўтган сонда.)

- Қара, - деди хола хатни ўқиб бўлгач, - бораман, демабди-я боласи тушмагур. Келадиган бўлса бир оғизгина "кетяпман" деб қўшиб қўймайдими?!

Лола хола шу куни далага чиқмади. Ҳеч бўлмаса ҳайвонларга ўт ўраб келиши керак эди. "Маккадан чопиб бериб қўярман" деди-да гузарга чиқиб, гўшт-ёғ олиб кириб қўйди. Ҳовлига уч марта сув сепиб, супирди. Неварасини "бор аянгни айтиб кел" деб қизи олдига жўнатди. Қизи тушга яқин "онам касал бўлиб қолибдимикан?" деб ҳовлиқиб кириб келди. Онасининг ясаниб, бошига оқ дурра солиб юрганини кўриб, кўнгли ўрнига тушди. Ўтириб фотиҳага қўл очаркан:

-Худога шукр-ёй,-деди.

У кир кўйлагининг этакларига офтобда қорайган қотма юзидаги терларни артар экан, онаси:

Худди аканг кириб келаётгандек, -деди.

Қизи онасининг озғин, серажин юзига қараб, кулимсиради.

-Тушингизда кириб қолгандир-да, ойи.

-Тушимга ҳам кирибди. Лекин бу сафар бўлакча туш кўрдим.

У кўрган тушини айтиб берди. Орада боласини ҳозир кўриб ундан ажарашгандек хўрсиниб-хўрсиниб қўйди. Лола холанинг ҳаяжони яна ортди. У нимадандир хурсанд эди, қизи онасининг бу қадар катта ишонч билан меҳмон кутишига ичида кулди. Ўзига-ўзи "соғиниб қолганда" деб қўйди. Онаси ўғлининг келишига қаттиқ ишонганди.

- Саида, сен ишонмаяпсан-а, келади. Ҳозир йўлда келяпти, - деди суюниб.

Она кўчага чиқиб, ариқ лабига ўтирди. У астойдил ўғлини кутар эди. Оналик қалби ҳали она бўлмаганлар тушуниб етмайдиган ажиб бир яқинликни илғаб олган эди. У тушга ишонмаган тақдирда ҳам ўғлининг келишини қалб билан, она юраги билан ҳис қилган эди. Бир маҳал ҳарбий устибош кийган икки йигит гузар томондан кўринди. Она ёш боладай севиниб ҳовлига чопиб кирди. Шошиб кўчага қайтар экан:

- Саида, - деди ҳовлиқиб. - Айтмадимми сенга келади деб, юрагим сезган эди. Келяпти! Болагинамдан айланай, келяпти.

Қизи ҳам кўчага югуриб чиқди. Узоқда келаётган икки йигитга кўзи тушиб ишонгандек бўлди, лекин ўйланиб:

- Буви, улармасдир, тўхтанг, яқинроқ келсин-чи, - деди.

Лола хола йигитларга пешвоз юрди. "Унга ўхшамайди. Йўқ, ўғлимас, бошқалар". У тўхтаб қолди. Йигитлар кампирнинг тўхтаб қолганига "ўғлини кутаётган оналардан бўлса керак" деб ўйлашди.

Лола хола уларга бошдан оёқ қараб:

- Болаларим, -деди. - Турғунбойимнинг ўртоқларимисизлар?!

Йигитлар кулимсирашди:

- Қаердан билдингиз, онажон? Турғунбойникини истаб келяпмиз.

Лола хола йигитларни бағрига босди. У кўзларидан ёш оққан ҳолда уларнинг пешоналаридан, юзларидан ўпди. Ўзининг ўғли Турғунбойнинг бошларини, елкаларини силагандек бўлди.

- Турғуним яхши юриптими? Нимага олиб келма-динглар, соғинмадими мени?!

- Яхши юрипти, энажон, жуда яхши. Биз таътилга келаётган эдик, ўғлингиз: "Бир бизникига ҳам учраб ўтинглар. Онамни мен учун кўриб, соғлигини билинглар. Ҳозирча таътилга бормай, бира тўла уйга бораман", - деб қолди.

Йигитлар холанинг кўнглини кўтаришди, ўғлининг тинч юрганини айтиб, уни қувонтиришди.

Лола хола меҳмонларни ҳовлига бошлар экан, қизи Саидага қаради. У бу билан "Сен ишонмаган эдинг, энди ишондингми?" дегандек бўлди.

Саида онасига қараб кулиб қўйди... "Она қалбидан сезгир нарса бўлмас экан..."


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди