Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№30, 21.07.2011

"АНДИЖОННИ КЎРКАМ ВА ОБОД ВИЛОЯТГА АЙЛАНТИРАЙЛИК!"

Андижонликларнинг ўзига хос ташаббуси сифатида бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танлови мустақиллигимизнинг 20 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилда "Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

Вилоятимиздаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида, қолаверса, вилоятнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни янада ривожлантиришда аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг фаол иштирокини таъминлаш, истиқлол шарофати билан юртимиздаги улкан бунёдкорлик ишларини фуқароларимиз онгига чуқур сингдириш кўрик-танловнинг асосий мақсадидир.

Олтинкўл, Балиқчи, Андижон ва Булоқбоши туманларида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман босқичларида мустақиллик йилларида ҳар бир гузар, кўча, маҳалла, қишлоқда олиб борилган ободонлаштириш, бунёдкорлик, халқимизнинг турмуш фаровонлигини кўтариш борасидаги ишлар на-мойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ҳар бир андижонликни юрт равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этишга ундайди. Шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтаришга, улуғ неъмат - Истиқлолга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўрик-танлов жорий йилнинг 22 августига қадар барча туман ва шаҳарларда бўлиб ўтади.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди