№30, 21.07.2011 "ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!"
З.М.Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри биносида "Ягонасан, муқаддас Ватан!" анъанавий қўшиқлар танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда маданият ва спорт ишлари вилоят бошқармаси ҳамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлими тизимлари бўйича иштирок этган санъаткорлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Кўрик-танловда асосан, мустақиллик, она-юрт, Ватан, миллий қадриятларимиз ғурур ва ифтихори мадҳ этилган қўшиқлар куйланди.
Маданият ва спорт ишлари бошқармаси тизимида олтинкўллик Машҳурбек Раимжонов 1-ўринга, Андижон туманидан Жўрабек Қосимов 2-ўринга, марҳаматлик Маҳзуна Шарипова 3-ўринга сазовор бўлдилар.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тизими бўйича асакалик Шаҳзод Собиржонов ва Андижон шаҳрилик Ҳусниддин Алижоновлар биринчи, Андижон шаҳрилик Баҳринисо Ҳамроқулова иккинчи, булоқбошилик Хуршидбек Ҳасанов учинчи ўринларни қўлга киритдилар.
Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
М.НОРБОЕВА.
|