Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№30, 21.07.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ҲУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

МАҚСАД - ЁШЛАРГА ПУХТА ҲУНАР ЎРГАТИШ

Вилоятимизда, айниқса, Андижон шаҳрида ўқув марказлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Уларнинг мақсадлари олий: билимга чанқоқ йигит-қизларга қисқа муддатларда тил, ҳунар ўргатишдир. Демак, ҳунар ўрганишга талаб катта. Айниқса, ёшларимизнинг ҳунар ўрганишга иштиёқи кучли экан, бундан фақат хурсанд бўлишимиз даркор.

Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган "Тўмарис мерослари" ўқув марказининг ташкил этилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аммо шу қисқа муддат ичида марказ кенг жамоатчилик эътиборига тушди, ўз ўрнини топа олди.

- Ўқув марказимиз номини бежиз "Тўмарис мерослари" деб атамадик, - дейди унинг раҳбари Ёрқиной опа Фармонқулова. - Биз ўша афсонага айланган Тўмарис авлодларимиз. Шундай экан, ундаги жасурлик ва жасорат, ватанпарварлик ва жонкуярликдан ташқари,бизга садоқат, матонат ва тиришқоқлик ҳам мерос бўлиб қолган. Бу мерос эса марказимиз битирувчиларининг қунт билан тил, ҳунар ўрганишида ўз аксини топган.

Марказда уй ҳамширалиги, массаж, элита пардалар тикиш, пазандалик, чеварлик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, сунъий гул ясаш, тўқувчилик, болаларни мактабга тайёрлаш, компьютер саводхонлиги, шунингдек, рус, инглиз, корейс тилларини ўргатиш курслари мавжуд. Машғулотлар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Курс ўқитувчилари Дилноза Исоқова, Маҳбуба Умарбекова, Дилноза Шокирова, Юлдузой Ғопирова, Адҳамжон Мадаминовларнинг ўз маҳоратларига таянган ҳолда қисқа муддат ичида тингловчиларга маълум бир ҳунарни ёки тилни ўргата олишлари таҳсинга лойиқдир.

Эндигина 20 ёшга тўлган, мустақиллик тенгдоши бўлган Нигорахон Фармонқуловани алоҳида таъкидлаш жоиз. У ёш бўлишига қарамай, қобилиятли, ти- ришқоқ, интилувчан қиз. Ҳозиргача кўп ҳунарларни пухта эгаллаган. Айни пайтда ўқув марказида сунъий гул ясаш, тўқувчилик, болаларни мактабга тайёрлаш курсларини бошқаради.

- Мен савобли ишга қўл уриб, инсонларга наф келтираётганимдан фахрланаман, - дейди Нигорахон мамнуният билан. - Бизнинг курсимизни тугаллаб, ўз оиласи иқтисодини тиклаб олаётган, рўзғорнинг бир тарафини елкасига олаётган опа-сингилларимиз борлигидан ғурурланаман. Масалан, Маҳлиё Эргашева, Ҳолида Ибодуллаева, Меҳринисо Исоқовалар сунъий гул ясаш гуруҳини тамомлашган. Ҳозир улар ана шу ҳунар ортидан яхшигина даромад топмоқдалар.

Ёки бўлмаса Маъмурахон Умаровани олайлик. У пазандалик курсимизда ўқиди. Ҳунарни пухта эгаллаб олиб, уйида қандолатчилик цехи очди. Бир неча шогирдлари ҳам бор. Худди шу курсни битирган Замирахон Тожибоева бўлса айни пайтда Марҳамат туманидаги ўқув марказида пазандачиликдан дарс бермоқда. Марказимизда сабоқ олган хонободлик Сайёра Ашуралиева эса ҳозир Хонободда кўплаб шогирдларнинг устози.

- Мен шу ерда тикиш-бичишдан дарс бераман, - дея суҳбатга қўшилди Маҳбубахон Умарбекова. - Ҳар бир гуруҳимда 16-17 нафар қизга ҳунар ўргатаман. Улар ҳафтада икки кун келишади. Икки соат дарс ўтамиз. Бошловчилар учун икки ой, чеварликдан хабари борлар учун эса бир ой, яъни, моделлаштириш дарси ўтилади. Курсимизни битирганлар бемалол буюртма кўйлак тикишмоқда.

Ҳа, "Тўмарис мерослари" ўқув марказида ўқиб, билим олиш ва ҳунар ўрганиш учун барча шароит етарли. Ҳар бир курс учун алоҳида, ўз жиҳозларига эга, ёруғ ва шинам хоналар мавжуд. Дастлаб иш бошлаган пайтларда ҳар бир гуруҳда 5-8 та тингловчи бўлган бўлса, ҳозирга келиб, гуруҳда 18-20 нафар ўқувчи ҳунар ўрганмоқда. Бу - марказда ишнинг яхши ташкил этилганлигидан, ўқитувчиларнинг малакали эканлиги, қолаверса, раҳбарнинг тадбиркорлигидан дарак беради.

- Келажакда яна бир қанча курслар қўшиш ниятидамиз, - деди Ёрқиной опа. - Миллий дўппи тикиш, зардўзлик, попопчилик шулар жумласидандир. Марказимизни тамомлаганларга ўзига хос имтиёз бор. Яъни, иккита курсимизни битирганлар учун учинчиси бепул. Бундан ташқари, шароити оғир оила вакиллари бепул ҳунар ўрганишлари мумкин.

Янги йил, Наврўз байрамлари, Хотира ва қадрлаш кунларида болалар боғчалари тарбияланувчиларини, саховат уйида яшаётган кексаларни, етим-есирларни ширинликлар ҳамда совға-салом билан сийлаш биз учун анъанага айланган. Ана шундай эзгу ва хайрли ишларимиз билан ўксик кўнгилларга хушнудлик бахш этаётганлигимиздан хурсандмиз.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида биз каби тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ёшларга пухта ҳунар ўргатамиз. Истиқлолимизнинг 20 йиллик тўйини муносиб кутиб олишга ҳаракат қиламиз. Энг асосийси, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Ўз олдига хайрли ва эзгу мақсадларни қўйган марказ жамоасининг келгусидаги ишларида омадлар тилаймиз.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди