Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№31, 28.07.2011

ЯРИМ ЙИЛЛИК ИШЛАР САРІИСОБИ

Ўтган ҳафтада вилоят ҳокимлигининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти, мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган доимий вилоят комиссияси ҳамда махсус жамоатчилик кенгашининг жорий йилнинг 1-ярми якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларнинг нуфузини кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони, мазкур фармон асосидаги Республика Вазирлар Маҳкамасининг 299-сон қарори, шунингдек, мамлакатимиз раҳбарининг 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги қарори ижроси кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 1-ярмида хотин-қизлар учун 21077 та янги иш ўринлари яратилиб, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" давлат дастурида белгиланган режа 111,5 фоизга бажарилганлиги таъкидланди. Хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш, касаначиликни ривожлантиришда, айниқса, ёшларни ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиш ва интилишини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш хусусида сўз юритилди.

Аёллар ўртасида ноқонуний меҳнат миграцияси ва одам савдосининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Вилоят аҳолисининг репродуктив саломатлигини, аёллар ва болалар тиббий муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳам сарҳисоб қилинди.

Кўрилган масалалар юзасидан вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи С. Юсуфов, "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими раиси И. Валиев, шунингдек, бир қатор туман ва шаҳарлар хотин-қизлар қўмиталари раисларининг, мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди