№31, 28.07.2011 ҒОЛИБЛИК МУБОРАК!
Куни кеча бўлиб ўтган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танлови вилоят босқичида иштирок этган ҳамкасбимиз, газетамиз саҳифаловчи, фотомухбири Зухриддин Умрзоқов танловнинг фотография йўналиши бўйича ғолиб деб топилди.
Унинг танловга тақдим этган 20 дан зиёд ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
- Бу каби танловларда илк бор иштирок этишим, - дейди З. Умрзоқов. - Ғолиб бўлиш насиб этди. Бу мени келгусида янада шижоат билан ижод қилишга, юртимиз ҳаётидаги оламшумул ўзгаришларни тўлақонли тасвирлашга, масъулият билан ишлашга ундайди.
Ҳамкасбимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.
|