Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№32, 04.08.2011

САЛОМАТЛИК

ТИББИЙ ХИЗМАТ САВИЯСИ ЮКСАЛМОҚДА

Болалар - бизнинг келажагимиз. Улар эртанги истиқлол эгаларидир. Шундай экан, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга барча бирдай масъулдир. Айниқса, бу ота-оналар ва шифокорларнинг олдидаги муқаддас бурчдир.

Кейинги пайтларда бу борада юртимизда муайян ишлар қилинмоқда. Бунга мисол тариқасида Юртбошимизнинг она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги қатор қарорларини таъкидлаш жоиз. Бу Юртбошимизнинг тиббий хизмат савиясини юксалтиришга, халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга бўлган юксак эътибори намунасидир.

Андижон шаҳар болалар шифохонасида 1993 йилдан "Қизларни соғломлаштириш" бўлими ташкил этилган. Бўлимга болалар шифокорлари ва акушер-гинеколог мутахассислар жалб қилинган. Дастлаб 20 ўринга мўлжалланган бўлимимиз ҳозирга келиб кенгайди ва 30 ўринга етказилди. Андижон давлат тиббиёт институти болалар касалликлари пропедевтикаси ҳамда педиатрия кафедраси ходимлари ҳамда бўлимимиз шифокорлари томонидан йил давомида 600 га яқин болалар ва қизлар турли касалликлар билан даволандилар. Шифохонада УП, ЭКГ, рентген аппаратлари ва таҳлилхоналар мавжуд. Шулар ёрдамида беморга тўлиқ ташҳис қўйилади.

Айтиш жоизки, ўсмир қизларда камқонлик, тухумдон кистаси, ювенил қон кетиш, хайз кўриш циклининг бузилиши каби касалликлар мутахассисларимиз томонидан малакали даволанади. Бўлимда, асосан, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар шифокор ва ҳамширалар муолажаларидан ташқари, табиий даволаш йўли билан ҳам даволанадилар. Яхши томони шундаки, бўлим вилоят миқёсида беморларга хизмат кўрсатади, бунда Абдуқодир Арзибеков бошлиқ АДТИнинг "Болалар касалликлари пропедевтикаси ҳамда педиатрия" кафедраси шифокорларининг ҳиссаси каттадир. Бўлим шифокори, қизлар гинекологи Наргиза Дадахўжаева эса беморларни тиббий даволаш билан бирга, уларга маънавий, тарбиявий маслаҳатлар ҳам бериб боради.

Шу ўринда, ҳамшираларимиз хизматини алоҳида сўзлаш жоиз. 1-тоифали ҳамшира Танзила Юлдашева, олий тоифали ҳамширалар Турсуной Исроилова, Олтиной Бўтаева, физиотерапия ҳамширалари Мунаввар Қурбонова, Наргиза Раҳмоновалар кунларни-тунларга улаб ишлайдилар. Бу билан беморлар ҳурматини қозонишган.

Тозалик посбонлари Дилфуза Аҳмедова, Бахтигул Раззақовалар ўз касбининг усталаридир. Бўлимдаги шифокор-ҳамшираларимиз ҳар ойда бир марта маҳаллалар, коллежлар ва мактабларда учрашувлар, суҳбатлар ўтказишиб, аҳоли ўртасида саломатликни тарғиб этишади. Бу борада бўлимимиз Ўсмирлар поликлиникаси, шаҳар поликлиникалари шифокорлари билан яхши ҳамкорлик ўрнатишган. Шу орқали ишда юқори натижаларни қўлга киритмоқдалар.

Хуллас, бўлимимиз ҳамшира ва шифокорлари эл-юрт саломатлиги йўлида самарали хизмат қилиб, аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида ҳукуматимиз қабул қилаётган қарорлар моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этмоқдалар. Барча қатори бўлимимиз ходимлари ҳам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллик тўйини меҳнатда муносиб ютуқлар билан кутиб оладилар.

Ойхон ҚАҲҲОРОВА,

Андижон шаҳар болалар шифохонаси

"Қизларни соғломлаштириш" бўлими

бошлиғи, 1-тоифали шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди