Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№32, 04.08.2011

ХОТИРА

ЭНГ КЕРАКЛИ СОВҒА

Шу кунларда кўпроқ раҳматли укажоним Шоҳжаҳонни эсга олиб, ўкиняпман.

Соғинч ҳисларим ўзанидан чиқиб кетгандай туюлади. Хаёлларим фақат соғинчдан иборатдай туюлади. Укажонимни дунёдаги барча укалардан яхшироғи, дейман, ўзимча. Унинг бошқалардан ажралиб турувчи ҳислати бор эди. У "сюрприз" қилишни ёқтирмас, туғилган кунларда ҳам тайёрлаб қўйган совғасини олдиндан айтиб қўярди. Шунда ҳайрон бўлиб "Нега бундай қиласан?" десам, "Мен бошқаларнинг нимага эҳтиёжи борлигини билиб совға берсам, ўша совға ҳамиша керакли бўлиб қолади" деди. Бу гаплардан таъсирланиб кетдим.

Бир воқеа ҳамон ёдимда. Ўтган йили қишда укам менинг туғилган кунимга шарф совға қилганди. Ўшанда нимадандир кўнглим тўлмай, бироз норози бўлган эдим. Лекин ҳозир ўйлаб қарасам, энг керакли совға укажоним совға қилган ана ўша шарф экан. Чунки бу шарф қишнинг аёзли кунларида мени изғирин совуқлардан ҳимоя қилди. Шамоллашдан асради.

Укам, ҳатто душманига ҳам яхшиликни раво кўрадиган, кўнгли тоза йигит эди. Биз инсонлар баъзан тақдирни ўз измимизга солмоқчи бўламиз-у, аммо ҳаётнинг қонуни бунга сира йўл қўймайди. Шунинг учун...Ҳар сафар шарфни бўйнимга илганимда беихтиёр укам ёдимга тушиб, кўзим ёшланади. Билсам, укам тўғри айтган экан. Унинг совғаси мен учун энг керакли буюм эканлигини энди билдим.

Укажоним Шоҳжаҳон, охиратинг обод бўлсин. Сен ҳамиша бизнинг қалбимиздасан.

Муштарий ИНОМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди