№33, 11.08.2011 БАЙРАМ ТУҲФАСИ
Андижон шаҳар "Янги турмуш" маҳалла фуқаролар йиғини билан 30-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида мустақиллик тенгдошлари иштирокида "Ягона ва муқаддассан, мустақил Ватан!" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Ҳасанов мустақиллик туфайли эришилган ютуқлар, юртимизнинг кундан-кунга чирой очиб бораётгани ҳақида тўлқинланиб гапирди.
Келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг билимларини чархлаш мақсадида уларга викторина саволлари тарқатилди ва муносиб жавоблар олинди.
Байрам якунида мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ, рақслар йиғилганларга хушнудлик бағишлади.
М. АБДУРАҲИМОВА.
|