Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№33, 11.08.2011

БИЗНИНГ СУҲБАТ

АЁЛСИЗ ДУНЁ ТЎКИС ЭМАС...

Суҳбатдошимиз: Андижон давлат университетининг фахрий ўқитувчиси, биология фанлари доктори, профессор Лолахон опа Саидбоева. Лолахон опа умрини илм-фанга баҳшида этган аёл. Инсон физиологияси соҳасида бир қатор илмий рисолалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратган заҳматкаш олималардан бири. Олима билан суҳбатимиз хотин-қизларнинг фаоллиги, тадбиркорлик, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдаги иштироки мавзусида бўлди.

- Жамият тараққиётининг ҳар бир даврида хотин-қизларнинг ўз ўрни бўлган ва у жамиятда фаол киши сифатида фаолият кўрсатган. Сизнингча, бугунги хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ўрни қай даражада?

- Аввало, айтишим жоизки, бугунги кун шароити билан олдинги давр ўртасида анчайин катта фарқ бор. Бугун ҳаёт жадал юксалиб бормоқда. Илгаригидай бир қолипда, ягона ғоя асосида ўтаётгани йўқ. Мустақиллик туфайли ҳамма эркин, озод яшамоқда. Фикрлар хилма-хиллиги мавжуд. Янгиликларга, илғор тажрибалар, ўзига хос лойиҳаларга катта ўрин берилмоқда.

Албатта, жамият ҳаётида рўй бераётган бу каби қизғин жараёнлардан хотин-қизларимиз ҳам четда эмаслар. Уларнинг фаоллиги янада кучайган, дунёқарашлари юксалган. Бошқача айтганда, жамиятдаги жараёнлар хотин-қизларимизни ҳар томонлама синовдан ўтказиб, тоблади. Қайси бир соҳага назар ташламайлик, хотин-қизларнинг ўрни ва роли, уларнинг фаоллиги яққол кўзга ташланади.

Дарҳақиқат, у бугун тадбиркор, фермер, касаначи-ҳунарманд, илм-фан тараққиётига ҳисса қўшаётган олима, илм излаётган иқтидорли талаба...

Айни кунда вилоятимизда 316 нафар фермер, 20 минг нафарга яқин тадбиркор, 13 мингдан зиёд ҳунарманд, 150 нафардан зиёд олима аёллар фаолият олиб бораётганлиги, раҳбарлик вазифасида ишлаётганларнинг 27 фоизи хотин-қизлар эканлигидан суюнмай бўладими?

Муҳими, хотин-қизларимизнинг жамият ҳаётидаги нуфузи, улар эришаётган ютуқлар салмоғи ортиб бормоқда. Айниқса, уларнинг катта қисми таълим ва тиббиёт соҳаларида фаолият кўрсатишмоқда. Албатта, мазкур соҳалар ривожи бугун анчагина салмоқ касб этади. Чунки хотин-қиз меҳнати бор жойда ютуқ, самара, муваффақият, албатта, бўлади. Хотин-қизларимизнинг ташаббус билан, фидо-йилик кўрсатиб ишлашлари бунга бевосита замин яратади.

Шу маънода, турли кўрик-танловлар, беллашувлар, маҳорат синовларида айнан хотин-қизларимиз иштироклари кўпроқ кўзга ташланишида ҳам улардаги ташаббускорлик, фидойилик ифодаси акс этади.

- Хотин-қизларимизнинг бугунги ободонлаштириш ишларидаги, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Аёл гўзал мавжудот ва у гўзаллик яратувчисидир. Шу маънода, ободончилик, бунёдкорлик ишларида хотин-қизларимиз ҳамиша фаол.

Бугун озода ва покизалиги, юксак маънавияти билан юрт ободлигига беқиёс ҳисса қўшаётган фаол хотин-қизларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Биргина шу кунларда ўтаётган "Андижонни обод ва кўркам вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танловини кузатайлик. Ҳар бир хонадон, кўча ва маҳаллаларимиз ободлиги, саранжом-саришталиги - бу аёлларимизнинг меҳнат маҳсули эмасми? Уларнинг оиладаги ўрни, гул парваришидаги маҳорати, фаровонликка қўшаётган улушлари хусусида жуда кўп гапириш мумкин.

- Юртимиз мустақиллигининг 20 йиллик байрами арафасида хотин-қизларимизга, ёшларга тилакларингиз?

- Вилоятимиз аҳли байрам шукуҳи билан яшамоқда. Юртда байрам бўлса, албатта, дилда ҳам байрамдир. Бу кун дил яйрайди. Юртдош хотин-қизларимиз доимо байрамона кайфиятда яшаб, фаолиятда бардавом бўлишсин, ёшларимиз эса юрт равнақи учун фидойи, комил инсонлар бўлиб камолга етишсин.

Ўзбекистонда ҳамиша яхши кунлар, байрамлар бўлсин!

- Суҳбатингиз учун раҳмат!

Суҳбатдош: Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди