Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№34, 18.08.2011

"ШАҲРИХОНСОЙ МАВЖЛАРИ"

Куни кеча Фарғона водийси ёш ижодкорларининг шеърият мушоираси бўлган "Шаҳрихонсой мавжлари" анжумани бўлиб ўтди. "Буюк ва муқаддас юрт фарзандимиз" мавзусида ўтган мазкур анжуманда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидан ташриф буюрган 70 дан зиёд ижодкор ёшлар, таниқли ёзувчи ва шоирлар иштирок этдилар.

Шеърият байрами қатнашчилари дастлаб шоир Оразийнинг қабрини ва ул зотнинг ёдгорлик музе-йини зиёрат қилди. Сўнг Шаҳрихоннинг гўзал гўшаларидан бири - Мингчинорда шеърият мушоираси бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган ёш ижодкорлар тўрт гуруҳга бўлиниб, ўзларининг ижод намуналаридан ўқидилар. Устозлар эса улар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб, зарур маслаҳатлар бердилар.

Тадбир якунида барча ижодкор ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Юлдузой ЎРМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди