Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2011

ПИРУ БАДАВЛАТЛАРИМИЗ

ЯХШИЛИК ҚИЛ, ДАРЁГА ТАШЛА!

Тўқсонни қоралаб қолган момони ўғли Зафарбек қўярда-қўймай шифокорлар кўригидан ўтказгани олиб борди. Оқ халат кийган истарали бир йигит момонинг ёнига келиб:

- Сиз Турсуной Довуловасиз-а? - дея сўради.

- Ҳа, - дея момо йигитнинг юзига синчиклаб назар солди.

- Судья бўлгансиз, шундайми?

Момо кулимсираб, "ҳа" ишорасини қилди.

- Менга қилган яхшилигингизни ҳамиша эслаб юраман, - деди шифокор стулга аста ўтираркан. - Энди билсам, ўшанда менга ишонмаганингизда шаънимга ёмон доғ тушарди, балки ҳаётим ҳам издан чиқарди.

...Эсингиздами, тахминан 30 йил аввал милиция ходимлари мени бозорда ушлашиб, сайёр судга олиб келишганди. Дам олгани санаторийга бориб, келишда умр йўлдошимга рўмол сотиб олгандим. Аёлимга рўмолнинг гули ёқмай, сотиб юбормоқчи бўлгандим. Милиция мени чай-қовчиликда айблаб, қўлга олганди. Сиз сайёр суднинг-раиси эдингиз. Менга бир боқибоқ кимлигимни тушундингиз. Андижон тиббиёт институтини тамомлаб, эндигина иш бошлаган пайтларим эди.

- Рўмол аёлингга ёқмаса, қариндошларингга совға қилиб юбор, - дея рўмолни ҳам қайтариб бергандингиз. Мана, орадан қанча йил ўтиб кетди. Лекин яхшилигингиз эса ҳеч эсимдан чиқмайди...

Турсуной опа суд органларида ишлаб, бутун умр одамларга яхшилик қилиб ўтди. Ҳар бир ишга инсонийлик муносабати билан ёндошди, адолатли ҳал этилиши учун курашди. Ўзи қийинчилик билан катта бўлгани учун оғир аҳволда қолган ҳар қандай кишига ёрдам қўлини чўзмай қолмасди. Етим болаларни бағрига босиб, уларни ўз фарзандларидай кўрар, ташвишларига шерик бўларди. Асранди ўғиллари Собиржон ва Иброҳимжонлар тарихи ҳам алоҳида бир мавзу.

Турсуной опа асли чимкентлик. 1939 йили Тошкент ўқитувчилар тайёрлаш институтининг биринчи курсини тамомлаганда уруш бошланди. Уруш йиллари ўқитувчилик қилди, 3 ойлик юристлар тайёрлаш курсини тамомлагач, маъмурий идораларда ишлади. 1948 йили Тошкент юристлар тайёрлаш мактабини аъло баҳолар билан тамомлагач, Андижон давлат судида стажёр, кейинчалик Жалақудуқ туманида судья бўлиб меҳнат қилди.

Опа Андижон шаҳри ва Андижон туманида судья, вилоят адвокатураси коллегиясининг раиси каби масъул лавозимларда ишлаганда ҳам энг аввало, "Инсон қонун учун эмас, қонун инсон учун хизмат қилиши керак" қоидасидан четга чиқмади. Ҳуқуқий органларда самарали хизмат қилган, нафақат вилоятимиз, балки республикамизда масъул лавозимларда ишлаган Қудратилло Аҳматохунов, Одинахон Ҳайдарова, Тожихон Шамсиева, Козимжон Каримов, Энахон Абдуллаева каби шогирдлар тайёрлади. Шунинг учун ҳам онахон ҳаётда кам бўлмади. Андижонлик ҳуқуқшунос, ўзининг курсдоши раҳматли Холидбек Абдуллаевга турмушга чиқди, 6 фарзандли бўлди.

Турмуш ўртоғи эрта оламдан ўтган бўлса-да, ёлғиз ўзи олти фарзандни олий маълумотли, эл-юрт корига ярайдиган комил инсонлар қилиб вояга етказди. Бугун у 27 набира, 47 чеваралари билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Ёши улуғ бўлишига қарамай, опа ҳуқуқий билимлар устаси сифатида унга мурожаат қилаётган фуқароларга ўз ёрдамини кўрсатишдан ҳалигача чарчамайди. Миллий таомларимизни қиёмига етказиб тайёрлашда унинг олдига тушадигани йўқ. У ана шу таомларимизнинг унутилиб кетаётганлигидан афсусланади, ёшларга уларни тайёрлаш усулларини уқтиради.

Отаси ноҳақ қатағонга учраган, ҳаётда адолатсизликларга кўп дуч келган Турсуной опа Довулова мустақилликка шукроналар айтиб яшамоқда.

Тўлқин СИДДИҚ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди