Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№35, 25.08.2011

ЁШ ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллик байрамига бағишланиб, республика Халқ таълими вазирлиги соврини учун Андижон шаҳрида ўқувчи ёшлар ўртасида шахмат турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнирда республикамизнинг энг кучли ёш шахматчилари ўзаро куч синашдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча вилоятларидан 4 нафардан вакиллар, жами 56 нафар ўғил-қизлар иштирок этган мусобақа ўйинлари тезкор усулда ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти жамоаси биринчи, Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни банд этдилар.

Жамоа ва якка тартибдаги иштироки бўйича ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўтказилган ушбу турнир ёш спортчилар қалбида ўзларига ишонч, эртанги кунга умид, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди