Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№36, 01.09.2011

ИСТИҚЛОЛ - НЕЪМАТЛАР СУЛТОНИ

Ўзбек халқи меҳмондўстлиги, бағрикенглиги ва меҳру-саховати билан дунёга донг таратган. Аллоҳ назар қилган жаннатмакон юртимиз истиқлолга эришгандан сўнг ўтган қисқа давр ичида ҳар соҳада асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Истиқлол шарофати ила миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримиз кенг оммалашмоқда. Турли соҳаларда, айниқса, спортда ёшларимиз юксак натижаларга эришиб, юртимиз байроғини шараф билан юксакларга кўтармоқда.

Булардан ташқари, ислом динимизга берилган эътибор ва эъзоз таҳсинга лойиқдир. Ўзбекистон Республикасининг Конс-титуцияда виждон эркинлиги алоҳида кўрсатилган бўлиб, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси хоҳлаган динига эътиқод қилишлик ҳуқуқига эга, деб алоҳида бандлар билан белгиланган, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги кафолатланган.

Вилоятимизда ҳам расмий рўйхатдан ўтган масжидлар ўз фаолиятларини эмин-эркин ҳолда олиб бормоқдалар. Қолаверса, ота-боболаримиз учун армон бўлиб қолган, орзу қилиб, етиша олмаган ҳаж сафарига вилоятимиздан ҳар йили жуда кўп мўмин биродарларимиз (Ҳаж ва Умра сафарларига) бориб ибодатларини тўла-тўкис адо қилиб қайтиб келмоқдалар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ҳайит кунлари дам олиш куни этиб белгиланди. Ҳар йили Рўза ва Қурбон ҳайити халқимиз томонидан байрам қилинади. Бу, албатта, биз мўмин-мусулмонларни руҳлантириб, юртимизга ва ҳукуматимизга бўлган меҳру муҳаббатимизни янада зиёда бўлишига хизмат қилмоқда. Мана, бу йил Рамазон ойи ёз фаслига тўғри келганлиги учун намозхонларнинг таровех намозларини хотиржам ўқишлари учун масжидларимизда совутгич ва вентилятор ишлаб турди. Энг муҳими, Рамазон рўзасини қийинчиликларсиз адо этдик. Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилади: "Роббингиз томонидан берилган неъматларга шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта азобим шиддатлидир"("Иброҳим" сураси, 7-оят.)

Шоли курмаксиз бўлмаганидек, орамизда мана шу тинчлигимизни, осойишталигимизни кўра олмайдиган турли кимсаларнинг учраб турганлиги ачинарли холдир. Улар динимизни ниқоб қилиб ўзларини турли номлар билан атаб ислом дини обрўсига путур етказишга ва тинчлик, барқарорлигимизни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар. Бугун халқимиз ҳақ билан ноҳақни, рост билан ёлғонни, бошқача қилиб айтганда оқ билан қорани яхшигина таниб олдилар. Муқаддас динимиз таълимотларида ҳатто чумолига ҳам ноҳақ озор беришлик қаттиқ қораланади. Ислом дини тинчликка, ростгўйликка, адолатга ва доимо шукр қилишликка ундайди. Ношукрлик, судхўрлик, ақидапарастлик, зинокорлик, қиморбозлик ва гиёҳвандлик сингари қабиҳ ишлар қаттиқ қораланади ва унинг инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақида Қуръони Карим оятларида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.) нинг ҳадисларида очиқ равшан баён қилинади.

Аллоҳ таоло "Эй, имон келтирганлар! Албатта хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" деган ("Моида" сураси, 90-оят.)

Мен, шу ўринда юртдошларимизни огоҳликка чақираман, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликни асрашга, истиқлолни қадрлашга даъват этаман. Қолаверса, барча ватандошларимизни Рамазон Ҳайити ва халқимизнинг энг улуғ байрамлари - Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги билан муборакбод этаман. Юртимизда ҳамиша хурсандчилик кунлари бардавом бўлсин.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом"

жомеъ масжиди

имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди