№37, 08.09.2011 "АСЛ ЛИБОСЛАР МАРКАЗИ" ТАҚДИМОТИ
Андижон кичик ва ўрта бизнес коллежида "Асл либослар маркази" очилди. Куни кеча ушбу марказнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бир неча йилдан буён ўтказиб келинаётган "Асл либослар" танлови ушбу марказнинг очилишига асос бўлди. Унда вилоятимиздаги 25 та касб-ҳунар коллежларининг шу йўналишда бичиш-тикишни ўрганаётган талаба қизларининг миллий ва замонавийлик уйғунлашган бежирим либослари кўргазмаси ташкил этилди.
Йиғилганлар ушбу марказ ишини ривожлантириш, тикувчи талаба қизларни бу ерга кўпроқ жалб қилиш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тақдимот маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Якубова иштирок этди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|