№37, 08.09.2011 ХОТИРА ТУРНИРИ
Андижон теннис спорт мактабининг кортларида узоқ йиллар самарали педагогик фаолият олиб борган, теннисни оммалаштиришда намуна кўрсатган Фотимахон ҳожи Шамсуддинова хотирасига бағишланган анъанавий очиқ турнир ўтказилди.
Турнирда кичик ёшдаги спортчилар ўртасида қўрғонтепалик Дания Халикова, Андижон теннис мактаби вакили Иқбол Абдуғаниев ғолиб чиқдилар. 15 ёшдан ўтган спортчилар баҳсида АДУ талабаси Наргиза Раҳмонова, Андижон теннис спорт мактаби мураббийи Аброр Исақов биринчи бўлдилар.
Ўрта ёшдаги теннисчилар баҳси қизиқарли бўлди. Финалда Ойбек Шамсуддинов вилоят шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш маркази бош директори, Эркинжон Жумабоевга қарши баҳс олиб борди ва ютуққа эришди.
Катта ёшдаги ҳаваскор теннисчилар баҳсида марҳаматлик меҳнат фахрийси Маҳаммад-умар Абдуқаюмов биринчи, АДУ профессори, тарих фанлари доктори Рустам Шамсуддинов иккинчи ўринни қўлга киритдилар. "Андижоннома" газетаси бўлим мудири Тўлқин Сиддиққа учинчи ўрин насиб этди.
Аёллар баҳсида Қўрғонтепа тумани вакиллари Моҳигул Охунова биринчи, Файзиле Аблязова учинчи ўринни қўлга киритдилар. Вилоят 4-поликлиника бош ҳамшираси Муҳтарама Алиева иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа совриндорларини марҳум Фотимахон Шамсуддинованинг яқин дугонаси, меҳнат фахрийси Манзурахон Эгамова, умр йўлдоши Рустам ака Шамсуддиновлар муборакбод этиб, махсус совғаларни топширдилар.
Т.СИДДИҚ.
|