Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№37, 08.09.2011

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

МАЪНАВИЯТ - ОДАМ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИШИ МУМКИН...

Бугунги кунда "одам савдоси" деган атама ҳаммамизга таниш. Чунки бу иллат, бу жиноят айрим инсонларнинг пулга хирс қўйганликлари, ўз инсонликларини унутганликлари, энг асосийси, маънавиятдан йироқлашиб кетаётгани оқибатида авж олиб бораётгани ҳаммамизга аён.

Афсуски, одам савдосининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларга қарамай, кишиларни пул учун сотишга интилаётган кимсалар ҳамда уларнинг тузоғига илиниб қолаётганлар учраб турибди. Маълумотларга кўра, ер юзида одам савдосидан жабр кўрган инсонлар сони 30 миллиондан 200 миллионгачани ташкил этар экан. Ҳар йили дунёда ўртача 2,7 миллион киши бу қабиҳ жиноятнинг қурбонига айланаётгани эса БМТ томонидан тасдиқланган.

Мамлакатимизда одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, фуқароларимизни бу балодан ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли вазирликлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман), Миллий хавфсизлик хизмати, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати изчил иш олиб бормоқда.

Жумладан, вилоятимиздаги "Меҳримиз сизга" марказида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Биз марказнинг фаолияти хусусида марказ директори Холида Мирзараҳимова билан суҳбатда бўлдик.

- Ҳолида опа, марказнинг ўз олдига қўйган мақсадлари бисёр. Лекин одам савдоси бўйича иш олиб бориш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шундай эмасми?

- Албатта. Чунки одам савдоси бугунги кунда нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам глобал масала бўлиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу муаммо юртимизда ҳам мавжуд. Аммо бу жиноятнинг сабабчилари - одам савдоси қурбонлари ва жабрланувчиларнинг орасида кўплаб аёллар борлиги ачинарлидир.Сабаби, она - бу оиланинг гултожи ҳисобланади. Она- фарзандлар тарбиячисидир. Аёл - уйнинг бекаси бўлиб хизмат қилиши керак. Лекин айрим сабабларга кўра, яъни баъзи аёлларимизнинг маънавиятдан узоқлашиб кетаётганлиги, пул илинжидаги баъзи одамларнинг хаёлий гапларига лаққа тушиши оқибатида шундай жиноятга йўл қўйилмоқда. Биз эса бу хатоликларга имконият даражасида чек қўйишга ҳаракат қилмоқдамиз.

- Марказда сўнгги олти ой ичида одам савдоси бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

- Ноқонуний меҳнат мигра-цияси ва одам савдосининг олдини олиш, аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида марказимиз томонидан жойларда семинар-тренинглар, учрашувлар ташкил этилди. Тиббий, экологик, ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишларда кўплаб тадбирлар ўтказилди. Уларда 1500 дан зиёд фуқаролар иштирок этдилар. Тадбирларда марказимиз мутахассислари томонидан тайёрланган 625 та эслатма буклетлар ҳамда "Истиқболли Авлод" ташкилоти томонидан тайёрланган плакатлар тарқатилди. Булар одам савдосининг олдини олиш, аёлларимизда бу иллатнинг салбий оқибатлари ҳақидаги тушунчаларни кенгайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, мана шу олти ой мобайнида марказимизга ёрдам сўраб мурожаат қилган, одам савдосидан жабрланган 23 нафар аёлга руҳий, ҳуқуқий, тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. 4 нафари Республика реаблитация марказига, 8 нафари "Истиқболли авлод" марказига жўнатилди. 13 нафари "Меҳримиз сизга" ижтимоий ҳимоя марказидан зарур ёрдамларини олмоқдалар. 2 нафари айни пайтда баъзи бир сабаблар туфайли вақтинча яшаш учун марказимизга жойлаштирилди.

- Вақтинча ишсизлик ҳам баъзан юқоридаги иллатларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай эмасми?

- Дарҳақиқат, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқулроқ, дейишади. Аёлларнинг иш билан банд бўлиши, бирор бир ҳунар ўрганиб, оила тебратиши шунга ўхшаш иллатларга чек қўяди, албатта. Шу мақсадда вилоятимизда кўплаб хотин-қизлар ва ёшларга марказимизда ташкил этилган ўқув курсларида ўзлари қизиққан касб ва ҳунарлар ўргатилди. Уларнинг аксариятини вақтинча ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, қийналган, одам савдосидан жабрланган хотин-қизларни ташкил этади. Бундан ташқари, ўқув курсимиздаги ўқитувчилар ҳамда ҳунар ўрганганлар учун Андижон шаҳрининг Янги бозор ҳудудида "Лола" номли маҳорат мактаби ташкил этдик. Унга марказимиз томонидан юборилган 19 нафар хотин-қизлар иш билан таъминландилар. Маҳорат мактабининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда хотин-қизлар касб-ҳунар ўрганишларидан олдин тажрибали онахонлар ҳамда малакали мутахассислар суҳбатларига жалб этиладилар. Улар ёрдамида ёшларни турмушга тайёрлаш, оилада соғлом муҳитни яратиш, турмуш фаровонлигини таъминлаш бўйича кўникмалар шакллантирилади. Маҳорат мактабида "Меҳримиз сизга" маркази психологлари, ҳуқуқшунослари, тиббиёт ходимлари қабул кунлари ташкил этилиб, мурожаат этганларга зарур маслаҳатларини бермоқдалар.

- "Меҳримиз сизга" марказининг ишонч телефонларига миграция масалалари бўйича ҳам қўнғироқлар бўлиб турадими?

- Албатта. Масалан, йил бошидан бери ишонч телефонларимизга 784 та қўнғироқ келиб тушган бўлса, шундан 414 таси миграция масалалари билан боғлиқ. Фуқароларни хориждан уйга қайтариш бўйича мурожаатлар 45 тани ташкил этади.

- Ҳамкор ташкилотларнинг ёрдами ҳақида...

- Одам савдоси бу жиддий масала. Бунинг олдини олиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш учун албатта, ҳамкор ташкилотларнинг кўмагига таянамиз. Вилоят ички ишлар адлия бош-қармалари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамғармасининг вилоят бўлимлари, вилоят соғлиқни сақлаш ҳамда касб-ҳунар бошқармалари яқиндан ёрдам бермоқдалар. Зеро, бу ҳамкорлик ўз олдимизга қўйган мақсадларимизни амалга оширишда ижобий самара бермоқда. Орзуйимиз, аёл - ҳеч қачон одам савдосидан азият чекмасин. У гўзал сиймо ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолиши керак!

Суҳбатдош

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди