Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 08.09.2011

КИНОЮЛДУЗЛАР ҲАЁТИДАН

МОНИКА БЕЛЛУЧЧИ: "МУҲАББАТ МЕНИ НАЗОКАТЛИ ҚИЛАДИ"

Бундан тўрт ой аввал Голливудда тайёрланган "Муҳаббат. Уни қўллаш

йўл-йўриқлари" деб аталган романтик фильм экранларга чиқарилди.

Фильмдаги бош қаҳрамонлар ролини италиялик икки машҳур актёр Моника Беллучи ва Роберт Де Ниро ижро этганлар. Улар ўз қаҳрамонлари қалбига сеҳрли туйғу - муҳаббат тўсатдан ўт ташлаганини, бир-бирларига етишгунгача чеккан изтиробларини, ниҳоят висол онларининг чексиз лаззатини руҳий-психологик тарзда моҳирона кўрсатишга эришганлар.

Фильм томошабинлар томонидан зўр қизиқиш ва шов-шув билан кутиб олинган.

***

Моника Беллуччининг мавқеи ва шахсий ҳаёти гўзаллик ҳар вақт ҳам Мерилин Монро, Грета Гарбо, Рита Хейворт сингари соҳибжамоллар дучор бўлганидек, доим қабиҳликка етакламаслигини аниқ намоён этади. Моника ўз ўрнида қўлланилган гўзаллик аёл учун ярим бахт эканлигини яхши билади. Шу боис, у фильмларда аксарият кимгадир жазман, ёки умуман енгилтак аёл ролларини ижро этса-да, ўзининг аёллик шаънига доғ туширмаган. Томошабинларнинг кўпчилиги Моника Франциянинг машҳур актёрларидан бири Винсен Кассилнинг севикли хотини, Деви ва Леони исмли икки қизалоқнинг меҳрибон онаси эканлигига ишонишмайди. Парижда истиқомат қилаётган 47 ёшли Моника Беллуччи хануз навқирон ёшдагидек гўзал ва жозибадор. Унга нафақат эркаклар, ҳатто аёллар ҳам ҳавас қилишади.

- Очиғини айтсам, аёл актёрларнинг кўпчилиги Роберт Де Ниро билан жуфтликда роль бажаришни ёқтиришади. Сиз учун Роберт миллатдош ҳам. Де Ниронинг бунчалар машҳурлиги сабабларини айта оласизми?

- Билганимча айта оламан. У изланувчан актёр, ҳар бир фильмда фақат ўзига хос йўлни топа олади. Ўз ҳаракатлари, гап-сўзлари билан сафдошини ролга тўла киришига кўмаклашади. Муомаласи самимий. Энг муҳими, суюқ эркак эмас, сценарий чегарасидан чиқмайди.

- Сиз нега унга турмушга чиқмагансиз?

- Аввало, у менга бундай таклиф қилмаган. Қолаверса, менга хуштор бўлган итальян йигитларига рад жавобини берганимнинг бир сабаби бор. Бу уларнинг хатто уйланиб, бола-чақали бўлганида ҳам онасининг бағридан ажрала олмаслигидир. Менга кап-катта эр кишининг онага эркаланишлари ниҳоятда эриш туюлади. Бундай ҳолатни ёқтирмайман.

Яна бир характерим, эркакшода ва сатанг аёлларни ёқтирмайман. Менимча, аёл аёлдек, яъни мулойим, назокатли, мулоҳазали бўлиши керак. Ўзимни шундай деб ҳисоблайман. Бироқ оилада эрга тўла тобеъ бўлмасликка интилишдек нуқсоним ҳам бор. Ўрта ер денгизи атрофидаги мамлакатларда аёлнинг мустақиллигини унча маъқул кўришмайди. Менинг наздимда рўзғорни биргаликда ишлаб, бамаслаҳат тебратишнинг ёмон жойи йўқ.

- Эшитишимча, Сиз оилада ёлғиз фарзанд бўлган экансиз...

- Ҳа. Ота-онам мени авайлаб ўстиришган, орзу-истакларимнинг ҳеч бирига монелик қилишмаган. Ишламай, уйда менга мураббиялик қилган онам ўсмирлик чоғимдан қулоғимга аёллик шаъни, аёлнинг оиладаги юмушлари, масъулияти ҳақида гап уқтириб юрарди. Бу насиҳатларнинг энг муҳими, балоғатга етганимда оғир-босиқроқ бўлиш, севги-муҳаббат бобида адашмаслик эди.

- Насиҳатларга риоя қила олганмисиз?

- Тўла эмас. Лекин онамнинг маслаҳатлари доим ёдимда турган. Жазманларимнинг хатти-ҳаракатлари, фикр-ўйи маъқул келмаса дарҳол учрашувларни бас қилардим.

- Гўзаллик аёлга ўзига хос ғурур ва кибр-ҳаво бағишлайди, дейишади-ку...

- Кимларгадир шундайдир, аммо менга эмас. Мен барча аёллар қатори содда, лекин севгига интиқ эдим. Юракда туғён урган севги-муҳаббат мени янада мулойим, латофатли бўлишга ундарди. Мен ўзимга лаззат берадиган, мендан лаззат оладиган барқарор севгига эришишни хоҳлардим. Бунга эришганман, деб ўйлайман.

Лекин оила барибир жумбоқли даргоҳ. Мен эримга кўнглимдаги ҳамма гапни очиқ айтмаганимдек, у менга ҳам кўнглини тўла очмайди. Эрим билан тўла сирдош бўлолмаётганимизга балки фильмларга суратга тушиш баҳонасида кўп вақт бир-биримиздан узоқда юришимиз ҳам сабаб бўлаётгандир. Яна, ким билсин?..

Винсен билан оила қурганимизга ўн олти йил тўлди. Ҳар сафар оилада учрашганимизда айрилиқ онлари унитилиб, худди биринчи учрашувдек бир-биримизга талпинамиз. Дилда тўпланган айрим ғашликлар севгимиз оташига чидамай тарқаб кетади.

- Бувингиз қирқ етти ёшида фарзандли бўлган экан. Сиз ҳам балки яна фарзанд- кўришни хоҳларсиз?

- Менимча, икки қизалоқни соғлом ўстириб, билимли қилиб олсак етарли бўлар. Гап фар-зандни кўпайтиришда эмас, балки, уларни улғайганда қийналмай яшаб, жамият тараққиётига ҳисса қўшишини таъминлаб қўйишдадир.

- Келажакдан умидларингиз қандай?

- Жамиятда, севикли ишимда, оиламда қадримни йўқотмай яшаш - менинг орзуларимдир...

Людмила ГАРШЕРИ,

"Мир новостей"

журналидан.

Жузъий қисқартишлар билан М.НОРХЎЖАЕВ

таржимаси


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди