№39, 22.09.2011 ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
"Баркамол авлод" болалар марказида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Тадбир аввалида марказдаги 17 та турли йўналишдаги тўгарак аъзоларининг кўргазмалари намойиш этилди.
- Мен болаларга юмшоқ ўйинчоқлар ясашни ўргатаман,-дейди "Моҳир қўллар" тўгараги раҳбари Муҳаббатхон Маматқулова. - Мана бу кўргазмага олиб чиққан ўйинчоқларимизнинг барини тўгарагимиз аъзолари ўз қўллари билан ясаган.
Шундан сўнг тўгарак аъзоларининг концерт дастури намо-йиш этилди. Айниқса, марказдаги бир қатор тўгарак аъзоларининг шеърий чиқишлари, "Болалар шаҳарчаси"даги "Санъат ғунчалари" дастаси раққосаларининг рақслари, Андижон шаҳридаги 24-, 29- ва 48- умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг куй ва қўшиқлари ҳамда ҳушовоз хонандалар Хуршидбек Ҳасанов ва Хусанбой Олимжоновларнинг жозибали тароналари томошабинларни ҳушнуд этди.
У.АБДУСАЛОМОВ.
|