№39, 22.09.2011 ГЕОГРАФИЯ ФАНИ ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь ойи география фани ойлиги, деб эълон қилинди. Мазкур ойлик доирасида вилоятимиз шаҳар ва туман мактабларида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Асака туманидаги 15-умумтаълим мактабининг география фани ўқитувчиси Фаридахон Акбарова томонидан ибратли ишлар қилинмоқда. Унинг ташаббуси билан ўқувчилар ўртасида деворий газета чиқарилди, гербарийлар, рефератлар, маърузалар тайёрланди ҳамда ўқувчилар чизган расмлар бўйича кўргазмалар ташкил этилди. Шунингдек, мураббийнинг очиқ дарслардаги дарс ўтиш услуби, кўргазмали қурол ва тарқатма тестлардан унумли фойдалана олиши раҳбарият томонидан юқори баҳоланди.
Очиқ дарсларда фаол иштирок этган мактаб ўқувчиларидан Жалолдин Абдураҳимов, Тўланбой Раҳмонов, Достонбек Ҳомидовлар мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.
- География ойлиги яхши ўтди. Энди сентябрь ойи сўнггида 8-9-синфлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинини ҳам ўтказиб, ғолибларни муносиб тақдирламоқчимиз,-дейди мактаб директори Раҳматилло Мирзаев.
М.НУРДИНОВА,
жамоатчи мухбир.
|