№40, 29.09.2011 ТЕАТРНИНГ 92-МАВСУМИ
З.М.Бобур номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театрининг ижодий жамоаси ўзининг 92-чи мавсумини бошлади. Улар драматург Зул-ҳумор Солиеванинг "Маккора" комедияси устида иш бошлади. Комедияни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, режиссёр Мухтасархон Йўлдошева саҳналаштирмоқда.
Шунингдек, ёш муаллиф ва режиссёр Дилмурод Шайхов "Афандининг бир қилмиши" асарини саҳналаштиришга киришди. Ҳар икки саҳна асарида ҳам театрнинг моҳир актёр ва актрисалари, ёш ижодкорлар иштирок этишмоқда.
О.ҚУВВАТОВ.
|