Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№40, 29.09.2011

КИНО ЮЛДУЗЛАРИ ҲАЁТИДАН

ҲАЁТНИ СЕВИШ КЕРАК

Ирина Лачина томошабинларга "Маҳбуса","Босс хоним","Оқ олма" фильмлари орқали таниш. Унинг қаҳрамонлари оғир тақдирли аёллар. Хўш, артистнинг ўзи қандай аёл?

Ирина Лачина 1972 йили Молдавияда туғилган. Актёрлар Светлана Том ва Олег Лачинларнинг қизи. 1993 йилда Москвадаги Шчукин номли театр билим юртини аъло баҳолар билан битирган. 1991 йилда суратга тушган "Адашган юлдузлар" фильмидан сўнг элга танилган. "АиФ" ҳафтаномаси мухбири у билан суҳбатлашди.

- Ирина, сиз эрта оила қургансиз. Оилавий ҳаётингиздан мамнунмисиз?

- Мен учун оила кураш майдони эмас. Турмушдошларнинг оилада "сен менга" бориб, куч синашуви бўлмағур одат. Бунда, албатта, кимнингдир бурни қонайди. Оила-турмушдошларнинг бири-бирини тушуниши ва ҳурмат қилиши эвазига равнақ топади. "Аватор" фильмидаги "Мен сени ҳис этиб турибман" деган гап эсингиздами? Оила учун шу муҳим. Ҳеч бир одам бенуқсон эмас. Севги-муҳаббат ўзи танлаган кишининг нафақат яхши томонларини, шу билан бирга нуқсонларини ҳам баравар ардоқлашни тақозо этади. Бинобарин, мен ҳам фаришта эмасман.

- Турмушдошингиз - продюсер Олег Будрин Сизнинг қайси нуқсонларингизни кечириб яшаяпти.

- Мен анча тезобман. Эрим эса оғир-босиқ. Олег мени авайлашни билади. Йиллар ўтиши билан севги-муҳаббат ҳам ўз соҳибларига мослашади. У ҳудди олмосдек, ҳар сафар сенга янги қирраси билан намоён бўлади...

Менимча, бола ёшлигидан ота-онасининг ўзаро муносабатларини кузатиб боргани маъқул. Отам саккиз ойлик гўдак пайтимда халок бўлган экан. Мен учун онамнинг ота-онаси яхши оила тимсоли бўлишган. Уч ёшимгача бобомни ота деб юрганман. Ўз ҳовли-жойимиз бор эди. Бобом мени ҳудди ўғил боладек тарбия қилган. Рандалашни, арралашни, ер чопишни биламан... Ховли уйда ўсганлигим қандай бахт эди!

Қизим Маша кўпқаватли хонадонда яшаганидан ернинг қадрини тушунмайди. Унга пакетлардаги сут қандай юзага келганини тушунтирдим. Ҳайвонот боғига етаклаб бориб, товуқ, эчки, ўрдакни кўрсатдим. Афсус, бу ерда сигир йўқ экан. Катта шаҳарларда ўсаётган болалар учун сигир ҳам худди филдек ноёб экзотика-да!

Мен ҳамон ўз ҳовли-жойимиз бўлишини орзу қиламан. Ўз боғимизда меҳмон кутишни ёқтираман.

- Бир вақтлар сиз онангиз - Светлана Том машҳур артист эканлигини ошкор қилмасдингиз. Қизингиз ҳам бувиси ва Сизнинг йўлингиздан кетаётганига нима дейсиз?

- Ўша вақтларда ҳамма "Ҳа, онасининг ёрдами билан санъаткор бўпти-да!" дейишларини хоҳламагандим. Лекин мен доим онам билан фахрланаман. Қизимга ҳам истеъдод бувисидан ўтган бўлса ажабмас. У ҳам ҳозирдан киноларда суратга тушмоқда. Ҳаёти бахтли. Аммо Маша кўринишдан менга бутунлай ўхшамайди, у мовий кўзли, ипакдек майин, сарғиш сочли қиз, отасининг ўзгинаси. Оиланинг "жонкуяри" менман. Қизимга ҳам, эримга ҳам "уни қилма, буни қилма" каби таъқиқлар мендан чиқади. Чамамда Олег майда-чуйда ишларга аралашишни ўзига эп кўрмайди.

- Сизни танишларингиз "жониворпарвар" дейишади...

- Ҳа, уйимизда жониворларни кўп боқамиз, бу хусусий зоопаркимиз. Бекор пайтларда эрмак...

- Яқинда туғилган кунингизни нишонладингиз. Бироқ паспортда кўрсатилганидан анча ёш кўринасиз...

- Ҳа, қалбим ёш, анча-мунча ташвишларни ўзимга олмайман. Лекин ҳаётимда мени қийнаган изтиробли йўқотишлар, хиёнатлар, бўҳтонлар ҳам кўп бўлган. Уларни енгиб ўтиш осон бўлмаган. Агар юракка санчиладиган хиёнатлар, бўҳтонлар бўлмаганида, юзимдаги билинмас ажинлар ҳам чиқмас эди, деб ўйлайман. Ҳаёт экан-да!

Сабр-бардош қилсанг, бир вақтлар сенга ёмонлик қилган одамлар ҳам яхши томонга ўзгарар экан. Мен Михаил Ефремов билан бош ролни ўйнаган "Оғир қум" фильмида қабристонда кечадиган бир лавҳа бор. Шу ерда Михаил "Пессимист қабристонда фақат крестларни кўради, ҳаётга ишонч билан қарайдиган оптимист эса бу ерда яна бошқа дунё борлигини ҳам ҳис этади" дейди. Бу фикр фалсафамнинг ўзаги бўлиб қолган. Мен ҳаётга тўла ишонч билан қарайман. Шу боис, орзу-ниятларим кўп, буларни рўёбга чиқариш учун ҳаракатларим ҳам етарли.

Ольга ШАБЛИНСКАЯ.

Рус тилидан М.НОРХЎЖАЕВ таржимаси


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди