№41, 06.10.2011 ИЛҒОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими кенгаши ҳамда Андижон қишлоқ хўжалик институти ректорати ҳамкорлигида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар, талабаларнинг бўш пайтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Яқинда Қўрғонтепа тумани, Савай қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамидаги далаларда "оқ олтин" тераётган Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабалари ҳузурида теримдан сўнг концерт дастури намойиш этилди. Иродахон Бекмирзаева, Санжар Расулов сингари йиғим-теримда фаол қатнашаётган бир гуруҳ талабаларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди. Бу каби тадбирлар талабаларнинг ғайратига-ғайрат қўшиб, уларнинг шижоатини кўтаришга хизмат қилмоқда.
|