Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№41, 06.10.2011

БУГУННИНГ ГАПИ

ҚАЛБ ДУНЁСИ БЕПАРДАЛАР

(ёхуд уйида фоҳиша сақлаб, одам савдоси билан шуғулланган бир гуруҳ жиноятчилар қилмиши ҳақида)

Бугунги глобаллашув жараёнида жамиятимизга доғ бўлиб турган бир хунук манзара борки, унинг илдизини йўқотиш муаммолардан бири. Бу одам савдоси билан шуғулланиш, шу орқали текин даромад топиш, моддий бойлик орттириш каби ғаразли мақсадлар оғушида яшаётган кимсаларнинг борлиги.

Ҳа, айрим кимсалар учун одам савдосидай жирканч иш бугунги кунда касб-корга айланиб қолган. Ваҳоланки, бу "касб" уларнинг тирикчилик ўтказиш манбаидир, дейиш ҳам хато эмас. Чунки мақсадлари ғаразли, ниятлари бузуқ кимсалар фақат ўзларини ўйлайдилар, холос. Бошқаларнинг ҳаёти, гулдай умри, соғлиги уларни қизиқтирмайди.

2011 йилнинг июнь ойида бир жиноят иши судда кўрилди. Жиноят иши масаласи уйида фоҳишахона сақлаган, ғаразли ниятларда қўшмачилик билан шуғулланган аёллар қилмиши хусусида эди. Мажлис давомида ишни кўриш бизга жисман эмас, руҳан оғир бўлди. Сабаби, судланувчи жиноятчиларнинг энг каттаси ҳали 40 ёшга ҳам тўлмаган, қолганлари 23-26 ёшлардаги аёллар эди. Қаранг, инсон умрининг энг гуллаган дамлари-я! Бу дамларни эсли, ақлли, фаросатли одамлар ширин ташвишлар билан, яъни, оила даврасида фарзандлар тарбияси билан машғул бўлиб, меҳнат қучоғида завқ-шавққа тўлиб, маҳалла-кўй орасида эса ибрат кўрсатиб, ёруғ юз-ла ўтказишади.

Адашганлар, чакки юриб, оёғидан тойилганлар эса анави суднинг қора курсисида ўтирганлар каби юзи шувут ҳолатда қолишади. Булар халқ юзига тик боқолмайдилар ҳам. Чунки қилмишлари қинғир иш. Жамият ҳаётига доғ бўлган, ижтимоий фойдасиз, қайтага, зарарли иш билан машғуллиги бугун уларни мана шунақанги тубанлик ботқоғига ғарқ бўлган. Афсуски, уларнинг жуда ёш пайтларидаёқ тубанлашганлари кишини ачинтиради.

Малоҳат Мамажонова. 1973 йилда Пахтаобод туманида туғилган, миллати - ўзбек. Маълумоти - ўрта, уч нафар фарзанди бор. Айни пайтда ишсиз. Қўшмачилик билан шуғулланган.

Моҳидил Арапова. 1988 йилда Хўжаобод туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - ўрта-махсус, бир нафар фарзанди бор. У ҳам ҳозирда ишсиз, лекин қўшмачилик қилиб, уйида фоҳиша сақлаб кун кўради.

Хуршида Халилова. 1985 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - ўрта. Муқаддам 2008 йилда ахлоқсизлиги туфайли Марҳамат туман судининг ҳукмига мувофиқ судланган. Оиласидан ажрашган. Ишсиз. Аммо Андижон шаҳрида яшаб юриб, фоҳишабозлик билан шуғулланган.

Мана, ёш-ёш аёлларнинг қисқача таржимаи ҳоли. Аслида, булар учун ҳаёт ҳали олдинда. Лекин ўзларида олдиндаги ҳаётларини гўзал кўришга хоҳиш-истак йўқ. Уларнинг қалбларида зиғирча инсоний туйғу, яхши яшашга иштиёқ, халқ ишига камарбаста бўлиш, покиза ҳаёт кечириш мақсадлари ҳам йўқ. Ҳаётни фақат айш-ишрат, кайфу-сафодангина иборат деб ўйлаганлари боис ҳам қалбларидан меҳр-шафқатни, ҳаё-ибони чиқариб ташлашган. Меҳр-шафқатни билмаганлари боис, катта-кичик, демай, ёш-қари демай айрим одамларнинг эл ичра шармсор бўлишларига йўл очиб беришмоқда.

Жумладан, ҳали вояга етмаган Шаҳло исмли қизнинг (исм рамзий) йўлдан адашганлиги, уйидан чиқиб кетиб, кўчада қолганлиги уларга қўл келади. Қизнинг ёшлиги, чиройли эканлигидан ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланишади. Аввалига ундан Малоҳат Мамажонова фойдаланади. Уни ўзи яшаб турган Андижон шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонга жойлаштириб, ўз "мижозлари"га мўмай пул ҳисобига қўшиб беради.

Кейинчалик бу ёш, гўзал қизнинг фоҳишалиги орқасидан Моҳидил Арапова пул топишга уринади. Қизни ўзи яшаб турган Хўжаобод туманидаги Бирлашган маҳалласига олиб кетиб, у ерга турли "мижоз"ларни чорлаб, кунига уларнинг 15-20 минг сўмдан пулини олиб, юз минг сўмлаб текин даромад топа бошлайди.

Шаҳлонинг шу тариқа ҳаёти издан чиқди. Ҳамма бало унинг ёшлиги, гўзаллигида эди. Чунки ҳали балоғат ёшига етмаган (ахир, у 1994 йил декабрь ойида туғилган) бу фоҳиша қиз шаҳвоний нафс гирдобига тушган, хирсий эҳтиёж учун пулни аямай сарфлашга ружу қўйган бузуқ эркаклар учун, албатта, манзур бўлар эди!

Охири у фоҳишалиги, қўшмачилиги туфайли муқаддам судланган Хуршида Халилова хонадонига келиб қолади ва у томонидан яна шаҳвоний ишлар қилишга зўрланади. Демак, Шаҳлонинг фоҳишалиги ўзи билмаган ҳолда уни одам савдоси қурбонига айлантиради ҳам. Қўшмачилик қайси одам савдосидан кам, ахир?!

Хуллас, фоҳишалик гуноҳ, қўшмачилик эса жирканч жиноят эканлигини била туриб ҳам шу ишларга қўл ураётганларнинг қалб дунёси бепардадир. Агар уларда андиша, шарму-ҳаё, аёллик иффати, фаҳм-фаросат, ақл-идрок, одоб-ахлоқ бўлганида эди, қалбан уялардилар. Виждонлари қийналарди. Тўғриси, бу қадар тубанлашмасдилар. Тубанлашганлари шунчаки, ёшлик чоғларини юзи қароликда ўтказишмоқда. Чунки улар суд қарори билан тегишли жазога хукм этилдилар.

Умидахон ИМОМОВА,

Жиноят ишлари бўйича

Андижон шаҳар судининг судьяси.

Маҳфуза НОРБОЕВА, журналист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди