Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№41, 06.10.2011

ПИРУ БАДАВЛАТЛАРИМИЗ

НАБИРАЛАР АРДОҒИДАГИ "ШОҲБУВИ"

Қурвонхон момо Аҳмаджонованинг хонадонига кириб борар эканман, ҳовли тўрисида жойлашган сўрида, қалин кўрпачалар устида, юзларидан нур ёғилиб ўтирган, тўлагина аёлни кўриб, "95 ёшдан ошган", деб эшитган гапларимга ишонгим келмади.

Бу мўътабар онахон билан бўлган суҳбатимиз давомида эса ростдан ҳам шундайлигини билдим ва лол қолдим.

Бошидан не-не кунлар, азоб-у айрилиқлар ўтса ҳам момо ёшига муносиб кўринишда эмасди. Аксинча, ёш кўринарди. Айни дамда невара-чевараларининг севимли "шоҳ буви"си бўлиб, фароғатда яшаб келмоқда экан.

Қурвонхон момо асли Ўш шаҳридан бўлиб, Андижоннинг Жалақудуқ туманига тушган экан. Турмуш ўртоғи билан бир ўғил, бир қизли бўлишган. Аммо фарзандлари ҳали бола пайтларидаёқ турмуш ўртоғи вафот этади. Бева қолган аёл фарзандларини боқиш учун оғир меҳнатлар гирдобида қолади. Далада ишлайди. Очарчилик пайтларида қизилча қайнатиб еб, кун кўради.

Тўғри, у кунлар нечоғли аччиқ бўлса-да, ўтиб кетди. Бироқ момо учун янада оғир мусибатлар бор экан. Аввалига ёш ўғлидан, йиллар ўтиб эса қизидан ҳам айрилиб қолади. Лекин момо иродали аёл экан. Ўзини ғам-ғуссалар қўлига топшириб қўймади. Фарзандларидан қолган олти набиранинг камолини кўришга интилди ва бунга муяссар бўлди. Улар ҳозир ўз бувижонисига фар- зандидан зиёдароқ хизматдалар.

Рустамжон, Расулжон акалар, Саодатхон опалар ҳозирги кунда катта тадбиркорга айланганлар. Замон талабларига жавоб берадиган "Бобур трединг инвест" фирмасини юритмоқдалар.

Момодан узоқ умр кўришнинг сирларини сўраганимда, ширингина жилмайиб: " - Аллоҳ берган умр, қолаверса, набираларимнинг, чевараларимнинг кучли меҳридан бўлса керак-да. Улар доимо атрофимда парвона. Нимани сўрасам, муҳайё қилишади. Ҳатто, мени бир-биридан қизғонишади ҳам", - деди.

Ҳа, момо кўраётган кунларига, мустақил Ватанда яшаётганига шукроналар айтади. Икки кафтини очиб: "Шундай кунлар бардавом бўлсин", - дея дуолар қилади.

Дарҳақиқат, юз билан юзлашаётган Қурвонхон момо айтганидек, узоқ яшаш учун инсонларнинг бир-бирига нисбатан кучли меҳр-муҳаббатлари таъсири бордир, балки?.. Барчамизга Қурвонхон момо каби узоқ умр кўришлик насиб этсин.

Чўлпоной АҲМАДАЛИЕВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди