Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№41, 06.10.2011

МУНОСАБАТ

МИЛЛИЙЛИКНИ УНУТМАНГ!

Дунёда мамлакатлар хилма-хил бўлгани каби уларнинг дини,эътиқоди, миллий анъаналари, дунёқараши-ю яшаш тарзи ҳам турлича бўлади. Жумладан, биз - ўзбекларнинг ҳам ҳавас қилса арзийдиган жиҳатларимиз бисёр. Биргина одоб-ахлоқ масаласини олайлик. Биз бу борада шарқона одоб-ахлоқ тамойилларига амал қиламиз, десак хато эмас, албатта. Ўзбек халқи азал-азалдан ор-номус масаласига алоҳида эътибор бериб келган.

Ўзбек ўғлонларининг ғурури эса тоғ каби юксак. Бироқ назокатда тенгсиз қизларимиз ҳам шарму ҳаё бобида тилларда достон. Айниқса, ўзбек қизларига мос ва хос бўлган миллий либосларини эскилик сарқитлари деб атайдиганлар ҳам йўқ эмас. Таассуфки, жамиятимиздаги бундай шахслар нафақат ўзининг, балки атрофидаги одамларнинг ҳам онгини заҳарлайди.

Бир эътибор беринг-а. Кўча-кўйда калта бичимдаги либослар тобора урф бўлиб бормоқда. Бундай бўлишимизга биринчи галда Европа сериаллари сабабчи деб ҳисоблаймиз. Аммо бор ихтиёр ўзимизда эмасми? Биз ўзгаларга эмас, балки ўз-ўзимизга ўхшашимиз кераклигини наҳот билмаймиз. Шубҳасиз, қиз боланинг номуси - эр-йигитлар номуси-ори. Шу боис, йигитлар томонидан "Кўзларимиз қувнар эди, узун либос кийсангиз" каби кинояли ҳамда танқидий фикрларни билдиришлари қизлар учун уят, деб биламан.

Дарҳақиқат, биз миллий анъаналаримиздан йироқлашмаслигимиз ва ўзлигимизни унутмаслигимиз зарур. Шу боис барча тенгдошларимга, қизларга ўзлигимизни унутмайлик, миллий урф-одатларимизга амал қилайлик, дегим келади. Шундагина ўзбекона хаё, ибони асрлар оша бардавом бўлишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Барно РАҲИМОВА,

Шаҳрихон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди