№43, 14.10.2011 САНЪАТКОРЛАР ПАХТА ДАЛАЛАРИДА
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан маънавият-тарғибот маркази фаоллари ҳамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси санъаткорларидан иборат гуруҳ айни кунларда пахтакорларга, йиғим-теримда қатнашаётган ҳашарчи ва талабаларга маданий хизмат кўрсатмоқда
Шунингдек, З.М.Бобур номидаги Андижон мусиқали драма ва комедия театрининг бир гуруҳ санъаткорлари ҳам айни кунларда пахтакорлар хизматида. Театрнинг бир гуруҳ ходимлари эса Андижон туманидаги Бултурвой Омонов фермер хўжалиги далаларида кунига 30-40 кг.дан пахта теришиб, улкан "оқ олтин" хирмонига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
О.ҚУВВАТОВ.
|