Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№43, 14.10.2011

АНЖУМАН

ОНАЛИК ВА БОЛАЛИК МУІОФАЗАСИ ІАМДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРҒИБОТИ

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ташкил этилган икки кунлик ўқув семинари қуйидаги мавзу доирасида бўлди.

Республика марказий нашр-лари ҳамда вилоятларда фаолият юритувчи журналистлар иштирокида ўтказилган мазкур семинар лекция, мунозара, тренинг асосига қурилди.

Семинарни Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев қисқача кириш сўзи билан очди ва жумладан, шундай деди:

- Мустақиллик йилларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиладаги ва жамият ҳаётидаги ролини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда мавқеини юксалтириш масалаларига давлатимизнинг устувор вазифалари сифатида қаралмоқда. Бу борада республикамиз Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурлари қабул қилинганлигининг ўзи мамлакатимизда мазкур соҳага эътибор юксак эканлигининг яққол мисолидир.

Оналик ва болаликни муҳофазалаш масалаларини ОАВ орқали кенг ва таҳлилий тарзда жамоатчиликка етказиб бериш журналистдан катта маҳорат ҳамда билим талаб қилади. Семинардан мақсад эса соҳа мутахассислари томонидан журна-листларга мана шу йўналишда амалий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат ва таклифлар беришдир.

Шундан сўнг, семинар дастурида белгиланган масалалар юзасидан маърузалар бўлди. Маърузаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти илмий ходимлари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси, республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси, Республика Халқ таълими вазирлиги, соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ҳамда олимлар иштирок этдилар.

Маърузалар юзасидан журналистлар қизғин мунозаралар юритдилар. Унда оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг бугунги даражаси ҳамда мазкур тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси хусусидаги фикрлар ўртага ташланди.

Семинар қизғин баҳс-мунозараларга, қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.

Ўтказилган семинар журналистларга профессионал билим ва кўникмаларини ошириш, соҳага оид керакли маълумотларни эгаллаш ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига ёрдам берди.

Маҳфуза НОРБОЕВА,

семинар иштирокчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди