Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№43, 14.10.2011

ЭКОЛОГИЯ ВА ИНСОН

МУСАФФО ҲАЁТ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Табиатимизнинг мусаффолиги ҳар бир инсоннинг саломатлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки аксарият ҳолларда инсонларнинг турли касалликларга чалиниши ва шунга ўхшаш бир қатор муаммолар ҳавонинг тозалиги-ю табиатнинг мусаффолиги билан муштаракдир.

Ана шундай муаммоларга имкон қадар чек қўйиш, табиатимизнинг тозалигини сақлаш, кўз қорачиғидай асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг, қолаверса, юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган корхона ва ташкилотларнинг бурчидир. Айнан шу соҳа билан боғлиқ, яъни, юртимизда экологик бузилишларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Андижон вилояти кенгаши Ижроия қўмитаси ҳам ўз олдига ана шундай юксак мақсадларни қўйган.

Ҳа, мамлакатимизнинг энг ёш жамоат бирлашмаларидан бири бўлмиш Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг ташкил этилганига ҳам яқинда уч йил тўлди.Ташкилот ўз фаолиятини биринчи кунларданоқ қатъий режа асосида олиб борди. Бунинг натижаси ўлароқ, шу қисқа фурсат ичида муайян ютуқлар қўлга киритилди.

Атроф-муҳит, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда экологик вазиятни соғломлаштиришда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки зарур, албатта. Шуни инобатга олган ҳолда, ташкилотимиз шу кунга қадар кенг жамоатчилик ва ўзини-ўзини бошқариш органлари иштирокида 90 дан зиёд турли мавзуларда тадбирлар ўтказди. Ўтказилган мазкур тадбирларда Экоҳаракатнинг дастурий вазифалари ва режалари, Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг устуворлигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қайта тикланадиган энергия манбааларини ҳаётга татбиқ этиш, экологик муаммоларни бартараф этишда фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш, айниқса, оилаларда экологик тарбияни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Энг қувонарлиси, йил бошида "Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига 20 туп кўчат менинг туҳфам" шиори остида ўтказилган экологик ҳашарда ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишга муваффақ бўлдик. Яъни, Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирида Экобоғ ташкил этдик.

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида Андижон давлат университети, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон худудий бўлинмаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда турли жойларда ўтказилган "Трансчегаравий экологик муаммолар", Андижон шаҳридаги 4-сон маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Шаҳримизни чиқиндилардан тозалаймиз", шунингдек, 31 май - Бутунжаҳон тамакидан воз кечиш кунида Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ва вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Жалақудуқ хизмат кўрсатиш коллежида ўтказилган давра суҳбатлари ўзининг долзарблиги билан аҳамиятга моликдир.

Атроф-муҳит муҳофазаси учун ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларнинг ижроси юзасидан давлат ва жамоат ташкилотлари масъулиятини ошириш каби муҳим масалалар ҳам Экоҳаракатнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан бири саналади. Шунинг учун биз кўплаб ўтказилган тадбирларимизда "Сув ре-сурсларини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш", "Аҳолини ичимлик суви билан доимий таъминлаш соғлик гарови", "Маҳалла ободлиги - шаҳримиз кўрки", "Атроф-муҳит муҳофазасида ёшларнинг ўрни" каби мавзуларга катта эътибор қаратдик.

Ҳа, ташкилотимизнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, айни кунларда ҳам аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим-тарбия тизимини ривожлантириш масалалари доимий диққат-эътиборимизда турибди. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, сиёсий партиялар, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, давлат ҳокимияти органлари, маҳаллалар вакиллари, педагоглар, талаба, ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтказилган "Ёшларнинг экологик маданиятини ошириш муаммолари", "Ер - ризқ-рўзимиз манбаи, уни эъзозлаш барчанинг иши", "Экоҳаракатнинг "Ёшлар қаноти" олдидаги вазифалари", "Мактабда экологик тарбиянинг ўрни, "Аҳолининг экологик тарбиясини оширишда ҳамширанинг роли" каби мавзулардаги тадбирлар бунинг яққол далилидир.

Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи, вазифаси бўлиши шарт. Биз шуни ҳисобга олиб, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида "Ишонч телефонини"ни ташкил этдик. Натижада ҳозиргача атроф-муҳит бузилиши, қонунбузарликлар, санитария-эпидемиология меъёрларининг кескин бузилиши ҳолатлари бўйича кўплаб тезкор хабарлар келиб тушди.

Экологик назоратнинг зарурияти, бугунги кундаги аҳамияти, унда ҳамма бирдек фаол қатнашиши муҳимлиги яна бир бор ўз исботини топди. Яна шуниси қувонарлики, "Ишонч телефони"га келиб тушган тезкор хабарлар нафақат Андижон шаҳридан, балки бир қатор туманлардандир.

Бугунги кунда Экоҳаракат ўз низом ва мақсадларидан келиб чиқиб, экологик мусаффоликни таъминлаш мақсадида тўртта экологик йўналишда, ўнта тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бунинг, яъни, ҳамкорликнинг ижобий натижаси амалий ишларимизда ўз тасдиғини топмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, айни кунда вилоятимизда атроф-муҳит муҳофазаси ва тиббиёт йўналиши бўйича 70 га яқин малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, улар бизга яқиндан ёрдам бериб келмоқдалар.

Ҳар қандай шароитда ҳам Экоҳаракатнинг ўз олдига қўйган мақсадлари залворлидир. Биз мамлакатимиз келгуси авлодларининг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида ўз кучимиз, билимимиз ҳамда салоҳиятимизни аямаймиз.

Абдураззоқ НАЗАРБОЕВ,

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Андижон вилоят кенгаши ижроия қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди