Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№43, 14.10.2011

ДАЪВАТ

ОГОҲ ВА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК!

Мен бугун дунё бўйича долзарб мавзуга айланиб улгурган гиёҳвандлик иллати ҳақида фикр юритар эканман, ҳеч иккиланмай "Биз Ўзбекистон ёшлари гиёҳвандликка қаршимиз", дея баралла айта оламан.

Ватанимиз тақдири биз - ёшларнинг қўлида экан, гиёҳвандлик балосига асло мубтало бўлмаслигимиз, кўп ўқиб, илм ўрганиб, ҳунар эгаллашимиз лозим. Қолаверса, бугун биз ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар шунчалик зиёдаки, улардан ғурурланмай, бошимиз кўкка етмай бўладими?

Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларимиз кашандалик, гиёҳвандлик ва бошқа ноқонуний йўллардан йироқ бўлиб, бор куч-имкониятларини ибратли ва хайрли ишларга сарфламоқдалар.

Менинг тенгдошларим билимда, фан ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлмоқдалар. Истеъдодли, салоҳиятли қизларимиз эса Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишмоқда. Санъат ва спорт соҳасидаги халқаро ареналарда ўз кучи ва маҳоратларини намоён этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Бундай ёшлар юртимизнинг равнақи, халқимизнинг фаровонлиги, ҳаётимизнинг файзу таровати учун муносиб ҳиссаларини қўшаётганлиги қувонарлидир. Аммо...

Ана, кўча бурчагида икки ўсмир дарсга бормай, сигарета тутатиб турибди. Афтидан, у ота-онаси ва устозлари назоратидан, эътиборидан четда қолган. Аксига олиб, оний лаззатни деб, тамакининг инсон саломатлигига бемисл зараридан мутлақо бехабар. Агар заҳри қотилнинг зиёнидан озмунча огоҳ бўлганида эди, бу жирканч иллатга илашмаган, тубанлик ботқоғига ботмаган бўларди.

Мен бу каби ёшлар ҳақида улар ўқийдиган ўқув даргоҳи раҳбариятига, "Камолот" етакчиларига хабар бердим. Ахир, бугун кашандалик йўлига кирган ёшлар эртага гиёҳвандлик кўчасига кирмайди, деб ким айта олади?

Шундай экан, огоҳ бўлайлик. Бепарволик, лоқайдлик - энг оғир хато. Буни англаган ҳолда, ўқув юртидаги фаоллар, оила, қолаверса, маҳалла ҳамкорлигида ўқишга бормаётган, бекорчиликдан турли номақбул ишларга қўл уриб, ёшлик дамларини беҳудага ўтказаётган ёшларга ўз таъсиримизни ўтказайлик. Зеро, бундай ёшлар ўз хатосини тушуниб, эзгу-ниятли ёшлар сафига қўшилсин.

Демак, ҳар бир хатони ўз вақтида англаб, тузатиш мумкин. Бунинг учун биздан ҳушёрлик, огоҳлик ва эътибор талаб этилади.

Мафтуна АБДУЛЛАЕВА,

лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди