№43, 14.10.2011 БИЛАСИЗМИ?
ИҚЛИМ ЎЗГАРГАНДА АСАЛ ЕНГ
Сизда қон босими ортадими ёки пасаядими, бари бир асал фойдалидир. Айниқса, асал ёнғоқ, майиз ва бодом билан аралаштирилиб истеъмол қилинса, бошланаётган касалликларнинг олдини олади. Агар сизда зиқнафас, кўкрак оғриғи, юрак хасталиклари, қон босими бўлса, анжир қоқисини гўштқиймалагичдан чиқариб, унга тенгма-тенг асал қўшиб, ҳар куни истеъмол қилиб туринг.
***
Асалнинг майиз билан аралашмаси эса юрак, қон-томир хасталиклари бор кишиларга тавсия этилади. Майизнинг таркибида калий моддаси кўп бўлиб, у танага тез сўрилади. Хотиранинг сусайиши, қон босимининг ошиши ва асаб тизими бузилган беморларга ҳам шундай аралашмани истеъмол қилиш фойдалидир.
Қора майиз ғазабни сўндиради, сариқ майиз ичакларни зарарли моддалардан тозалаб, юракка жуда яхши наф беради.
***
Асал бодом билан аралаштирилганда ошқозон ва ичакларни зарарли моддалар тозалаб, қон айланишини бир маромда сақланишига ва ичаклардаги яраларнинг битишига ёрдам беради.
***
Асал қон таркибидаги оқ ва қизил қон таначаларини меъёрлаштириб, камқонлик ва нурланишни даволайди. Тананинг иссиқ ва совуққа чидамлилигини оширади ҳамда оғриқларни йўқотиб, пасайган хотирани тиклайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш, кексайишнинг олдини олиб, танани ёшартиради.
***
Инфарктдан кейин саломатликни тиклаш, юрак хасталиклари ва қон босими билан боғлиқ хасталикларни даволашда асалдан қуйидагича малҳам тайёрланади: бир стакан асалга бир дона лимон суви ва ярим стакан майиз қўшилиб, аралаштирилади. Бир ҳафта давомида банканинг қопқоғини ёпиб, салқин жойда сақланади. Бундай малҳам овқатланишдан 20 дақиқа олдин бир қошиқдан истеъмол қилиб турилса, бутун тана, айниқса, юрак ундан яхши қувватланади.
***
Қаттиқ йўтал ва ўпка шамоллаганда 100 гр. сариёғ эритилиб, унга 50 гр. асал қўшилади. Бундай малҳам овқатлангандан сўнг 5 дақиқадан кейин истеъмол қилинади. Бу жуда фойда беради.
МУШАРРАФ тайёрлади.
|