№42, 17.10.2011 МУТАХАССИС МИНБАРИ
ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш борасида вилоят ихтисослаштирилган сил ва пульмонологик касалликлари тиббий меҳнат экспертиза комиссияси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.
Комиссия мутахассислари узоқ вақтдан буён даволаниб келаётган, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган беморларга ногиронлик гуруҳини бериш, маълум муддат соғломлаштириш курслари тавсия этилган кишиларнинг тав- сияларга қай даражада амал қилаётганликларини назорат қилиш, умуман, аҳолига мазкур йўналишда малакали хизмат кўрсатиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Олиб борилаётган соғломлаштириш, тушинтириш ва тар-ғибот ишлари яхши йўлга қўйилганлиги боис, вилоятимизда жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сил ва пульмонологик касалликлар бўйича бирламчи ногиронлик ва қайта ногиронлик салмоғи камайди. Қолаверса, реаблитация ва тўлиқ реаблитация хажми ортиб бораётганлиги, муддатсиз ногиронликка чиқувчилар сони ўтган йилдагидан анча камайганлиги қувонарлидир.
Вилоятимизда сил ва пульмонологик хасталикларнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, даволаш ишларини талаб даражасида олиб бориш борасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бундан ташқари, малакали ва етук мутахассислар фаолият кўрсатаётган вилоят сил касалликларига қарши кураш диспансери зарур замонавий жиҳозлар, дори-дармонлар билан тўла таъминланган, кўчма флюрографик аппарат мунтазам ишлаб турибди.
Ногиронлик кишига маълум муддат фаол даволаниши учун берилади. Сил хасталиги билан оғриган бемор "Мен келгусида, албатта, соғайиб, ишимга қайтаман" деган умид ва ишонч билан яшаши, берилган муддатдан самарали фойдаланиши, мутахассисларнинг тавсия ва кўрсатмаларини бекаму кўст адо этиши лозим. Шундагина яхши натижаларга эриша оламиз.
Айни кунда вилоят ихтисослаштирилган сил ва пульмонологик касалликлар ТМЭК тизимида фтизиатор Муҳаммаджон Қобилов, эксперт-терапевт Эркинжон Эргашев, ҳамширалар Манзурахон Ашурова, Муножатхон Аҳмедова сингари тажрибали мутахассислар фуқароларга малакали хизмат кўрсатиб келмоқдалар. Жамоамизнинг бош мақсади - халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдир. Бу борада бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.
Шавкатбек ИБРОҲИМОВ,
вилоят ихтисослаштирилган сил ва пульмонологик касалликлар ТМЭК раиси, олий тоифали шифокор.
МУТАХАССИС МИНБАРИ

|